OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Карлибаева Рая Хожабаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 apr 2018

Карлибаева Рая Хожабаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Карлибаева Рая Хожабаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимини самарали ташкил этиш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt20.

Илмий маслаҳатчи: Зайналов Джахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Хамидуллин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Хакбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Корпоратив бошқарув илмий-тадқиқот маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий шароитларда акциядорлик жамиятларида молиявий менежментни такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

акциядорлик жамиятлари баланс пассивини бошқариш сиёсатида молиявий натижалар даражасини оширувчи ва молиявий барқарорликни таъминловчи истиқболдаги ривожланишнинг молиявий салоҳияти модели ишлаб чиқилган;

жорий активларни таркибий тизимлаштириш натижасида молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни мақбуллаштиришни мувозанатлашган молиявий барқарорлик ўзгаришига мутаносиблиги асослаб берилган;

асосий фаолият соф молиявий натижалари шаклланишининг бош омили сифатида тушум, ялпи фойда ва асосий фаолият фойдасининг ўсиш суръати чегаравий мезонларини ифодаловчи тенгсизликлар тизими ишлаб чиқилган;

бизнес-жараёнли ёндашувдан фойдаланган ҳолда контроллинг хизмати сегменти ҳисобланувчи молиявий контроллингни бюджетлаштириш тизими билан уйғунлашган ташкилий механизми тавсия этилган;

саноатнинг кимё тармоғидаги акциядорлик жамиятларида истиқболдаги стратегик ривожланишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда «Фан ва инновациялар» проекцияси билан уйғун ҳолда мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизимининг интеграл тузилмаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимини самарали ташкил этиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

акциядорлик жамиятларида шаклланган капиталлар таркибини оптималлаштиришга йўналтирилган истиқболдаги ривожланишининг молиявий салоҳияти модели асосида баланс пассивларини самарали бошқаришга йўналтирилган таклифи «Навоийазот» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган («Навоийазот» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 19 октябрдаги 01-2/8755-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятининг жорий мажбуриятларини қисқартириш орқали молиявий барқарорликнинг меъёридаги даражаси таъминланган;

жорий активлар таркиби ва тузилмасини оптималлаштириш орқали молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни минималлаштириш контекстида мувозанатлашган молиявий барқарорликни таъминлаш ва рентабелликни қайта тиклаш бўйича таклифлар «Навоийазот» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Навоийазот» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 19 октябрдаги 01-2/8755-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамияти дебиторлик қарзлари таркибида шўъба ва тобе хўжалик жамиятларининг қарзи кескин камайтирилишига эришилган;

асосий фаолият молиявий натижалари самарадорлигини ошириш  ва харажатларни бошқаришга оид ишлаб чиқилган таклифлар «Навоийазот» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Навоийазот» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 19 октябрдаги 01-2/8755-сон маълумотномаси). Натижада давр харажатларини оптималлаштириш ҳисобига асосий фаолият бўйича зарарлар минималлаштирилган;

бизнес-жараёнли ёндашувдан фойдаланган ҳолда контроллинг хизматининг сегменти ҳисобланувчи молиявий контроллингни бюджетлаштириш тизими билан уйғунлашган ташкилий моделидан «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти фаолиятини яқин истиқболда янада ривожлантириш стратегиясида фойдаланилган («Фарғонаазот» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 24 ноябрдаги 35/7012-сон маълумотномаси). Натижада оператив молиявий бошқарув тизими самарадорлигини ошириш таъминланган;

саноатнинг кимё тармоғидаги акциядорлик жамиятларида истиқболдаги стратегик ривожланишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда «Фан ва инновациялар» проекцияси билан уйғун ҳолда мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф фойдаланишга қабул қилинган («Фарғонаазот» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 24 ноябрдаги 35/7012-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятини жорий ва ўрта истиқболга ривожлантириш стратегияси билан уйғунлашган молиявий режалаштириш тизими такомиллаштирилган.