OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Одилов Шохрух Ғайратжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 apr 2018

Одилов Шохрух Ғайратжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Одилов Шохрух Ғайратжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компания логистик жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш механизмлари», 08.00.14–Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt74.

Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанова Соня Махмудовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: компаниянинг логистик фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни самарали ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

логистик компания бўлимлари ўртасида кирувчи ва чиқувчи  ахборот оқимларини чизиқли, логистик ва экспоненциал эконометрик моделлари асосида оптимал ташкил қилиш асосланган;

компаниянинг бошқарув жараёнларини оптимал ташкил этишда  ахборот-логистик тизими, автоматлаштирилган омбор тизими, транспорт-логистик хизмати, автоматлаштирилган божхона хизмати, автоматлаштирилган назорат ва кузатув тизимларидан фойдаланиш  асосланган;

логистик компаниялар томонидан ахборот тизимини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва ундан амалиётда фойдаланиш босқичлари вақт сарфи, харажатларнинг оптималлашуви ва хизматлар сифати мезонлари асосида такомиллаштирилган;

логистик компания фаолиятини оптимал ташкил этиш жараёни интеграллашган логистик аутсорсинг хизматлари, «виртуал» логистик марказлари ва юкларни ташишда дронлардан фойдаланиш технологиялари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Компания логистик жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

логистик компания бўлимлари ўртасида кирувчи ва чиқувчи  ахборот оқимларини чизиқли, логистик ва экспоненциал эконометрик моделлари асосида оптимал ташкил қилиш бўйича таклифлар 2017 йил 9 августдаги 31-сон  буйруқ асосида «Ангрен логистика маркази» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ангрен логистика маркази» АЖнинг 2017 йил 30 сентябрдаги 08-12-сон маълумотномаси). Ушбу моделларнинг жорий этилиши натижасида «Ангрен логистика маркази» АЖда бизнес жараёнларини самарали ташкил қилиш, маҳсулот ҳаракатларини режалаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш, қабул қилинган юкларни омборда сақлаш ва товар оқимларининг ҳаракатини назорат қилиш имконини берди;

компаниянинг бошқарув жараёнларини оптимал ташкил этишда ахборот-логистик тизимидан фойдаланишнинг автоматлаштирилган омбор тизимлари, транспорт-логистик хизмати, автоматлаштирилган божхона хизмати, автоматлаштирилган назорат ва кузатув тизимларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ангрен логистика маркази» АЖ фаолиятида фойдаланилган («Ангрен логистика маркази» АЖнинг 2017 йил 30 сентябрдаги 08-12-сон маълумотномаси). Уларни қўллаганда бошқарув тизими тезкорлигини ошириш асосида юқори самарадорликка эришишнинг резервларини аниқлаш учун иқтисодий таҳлил амалга оширилди. Натижада бошқаришнинг юқори самарадорлиги, автотранспортларнинг «йўлдошли алоқа» технологияларини қўллаган ҳолда назорат қилиш имконияти, юк ташиш ҳажмининг ва ахборотни узатиш ва қайта ишлашнинг тезлиги ортди ҳамда вақтнинг тежалишига олиб келди;

логистик компаниялар томонидан ахборот тизимини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва ундан амалиётда фойдаланиш босқичлари вақт сарфи, харажатларнинг оптималлашуви, хизматлар сифати ва юқори самарадорлик каби мезонлар асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ангрен логистика маркази» АЖда жорий қилинган («Ангрен логистика маркази» АЖнинг 2017 йил 30 сентябрдаги 08-12-сон маълумотномаси). Натижада юкларни автотранспортда етказиш бўйича режалаштиришни автоматлаштириш учун тиражланган «Logistic processing» АТ яратилди ҳамда жорий қилинди. Бунга кўра бўлимлар ўртасида ўзаро электронмаълумотлар алмашиши йўлга қўйилди ҳамда диспетчер реал вақт режимида барча юк транспортларининг ҳаракатланишини кузатиб бориши, юк транспортларининг берилган маршрутдан четлашган пайтда диспетчернинг сигнализацияси ишлаб кетиши, диспетчерлик бўлимидан ҳар битта ҳаракатланадиган юк транспорт бирлигида ўрнатилган датчикларнинг: ёқилғили, ҳароратли, контейнерларнинг рухсат этилмаган очилишидан хабар берадиган, транспорт воситасининг ағдарилиб кетиши, «мигалка»нинг ёқиб-ўчирилишига эришилди;

логистик компания фаолиятини оптимал ташкил этишда интеграллашган логистик аутсорсинг хизматлари, «виртуал» логистик марказлари ва юкларни ташишда дронлардан фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ангрен логистика маркази» АЖ фаолиятида фойдаланилган («Ангрен логистика маркази» АЖнинг 2017 йил 30 сентябрдаги 08-12-сон маълумотномаси). Таклиф этилган янги турдаги инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали таъминот занжирига жалб қилинган барча логистик компаниялар интеграцияси таъминланди ва логистик компаниялар бизнес-жараёнларини самарали ташкил қилиш, маҳсулот ҳаракатларини режалаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш, қабул қилинган юкларни омборда сақлаш ҳамда товар оқимларининг ҳаракатини назорат қилиш жараёни такомиллаштирилди.