OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шайдуллаев Алишер Шапулатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 apr 2018

Шайдуллаев Алишер Шапулатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шайдуллаев Алишер Шапулатовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Сополли маданиятининг глиптикаси ва сфрагистикаси”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В.2017.1.PhD/Tar56.

Илмий раҳбар: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти, DSc.27.06.2017.Tar.45.01.

Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Хасанов Муталиб Хасанович, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Сополли маданияти сфрагистикаси ва глиптикасининг типологиясини яратиш, “муҳр” деб аталиб келинаётган археологик артефактнинг функциясини аниқлаш, бронза даври маънавий маданиятини очиб бериш, глиптикага оид манбалар асосида Бақтриянинг Қадимги Шарқ маданиятида тутган ўрнини кўрсатишдан иборат.

IIIТадқиқотнинг илмий янгилиги:

Сополли маданияти глиптикасининг бой ва хилма-хил янги намуналарининг илмий муомалага киритилиши асосида, уларнинг даври, туркумлари, вазифаси, тарқалиши ва маданий ўзаро таъсири аниқланган;

Бақтрия глиптикаси ва сфрагистикаси маҳаллий анъаналар асосида шаклланган, унинг ривожланишида Қадимги Шарқ цивилизацияларининг таъсири исботланган;

Сополли маданиятининг янги топилган манзилгоҳлари Хўжаикон туз кони атрофида жойлашганлиги ва бу ерда яшаган аҳоли туз савдоси билан шуғулланганлиги исботланган;

Сополли маданияти жамоасининг диний қарашлари, хусусан, бош илоҳ қуёш худосига, ҳосилдорликка ва сувга эътиқод, оловга ибодат, хаомани эъзозлаш, ғайритабиий махлуқлар – девларга сиғингани аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сополли маданияти­нинг глиптикаси ва сфрагистикасига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Ўзбекистон жанубида бронза даврида яшаган ўтроқ аҳоли дини ва эътиқодлари, Сополли маданиятининг илк даврларида Қадимги Шарқ марказлари билан алоқалари ҳамда туз савдоси мазкур маданият аҳолисининг машғулотларидан бири бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар Археологик тадқиқотлар институтида давлат гранти доирасида 2012–2016 йилларда бажарилган А1-ФА-0-19793 рақамли «Ўзбекистоннинг қадимги деҳқончилик маданиятлари ва кўчманчи-чорвадорлар дунёси: мил. авв. III-милоднинг I мингйилликлари бошларида ўзаро алоқалар ва таъсирлар муаммоси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 23 мартдаги 3/1255-721-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланилиши Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври тарихидаги айрим муҳим назарий муаммоларнинг ечими сифатида хизмат қилган;

Сополли маданиятининг ҳар бир босқичларига оид муҳр ва туморлар ҳамда уларнинг вазифалари, диний эътиқодлари билан боғлиқ ашёвий далиллар ҳақидаги хулосалар Термиз археология музейининг «Қадимги Сурхондарё тарихи» экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 01-11-08-1796-сон маълумотномаси). Бунда натижаларнинг қўлланилиши Сурхондарё воҳасининг бронза даври тарихи, қадимги аҳолининг эътиқодлари ва диний қарашлари ҳамда этномаданий жараёнлар мазмунини музей ташрифчилари учун очиб беришга хизмат қилган;

Сурхондарё вилояти телевидениеси Бургуттепа ва Жарқўтон ёдгорликларида ўтказган археологик ишлари ҳақида кўрсатув тайёрлаб, Сурхондарё телеканали орқали намойиш этилган (Сурхондарё телевиденияси маълумотномаси). Мазкур диссертация муаллифи томонидан кашф этилган қадимий Зарабоғ суратлари алоҳида телекўрсатув қилинган ва тасвирий санъат намуналарининг пайдо бўлиши ва эволюцияси хусусида мулоҳазалар юритилган. Бу Ўзбекистон тарихининг бронза даври аҳолиси маънавий маданиятини тарғиб қилишда, унинг ҳақида янги тарихий кўрсатувлар тайёрлашда илмий-амалий аҳамият касб этаган.