OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сиддиқов Ғопуржон Усмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 apr 2018

Сиддиқов Ғопуржон Усмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сиддиқов Ғопуржон Усмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон флорасида ўсувчи Scutellaria туркумига оид S.phyllostachya ва S.cordifrons ўсимликларининг иккиламчи метаболитлари (ажратиш, кимёвий тузилиши ва биологик активлиги)», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.3.PhD/K72.

Илмий раҳбар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Гафуров Махмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Мамадалиева Нилуфар Зокиржоновна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Scutellaria сordifrons Juz. ва Scutellaria рyllostachya Juz. ўсимликларининг флавоноидларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини, фармакологик ҳамда бўёқли хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria рyllostachya Juz. ва Scutellaria сordifrons Juz. ўсимликларидан 26 та флавоноидлар, шу жумладан, 14 та гликозид ва 12 та агликонлар ажратиб олинган;

ажратилган моддаларнинг 20 таси флавон, 5 таси флаванон ва 1 таси изофлавонларга мансублиги аниқланган;

кимёвий ва физик-кимёвий усуллар воситасида янги флаванонларнинг кимёвий тузилиши (+)-5,2′-дигидрокси-6,7,6′-триметоксифлаванон, (+)-5,2′-дигидрокси-6,7,8,6′-тетраметокси флаванон эканлиги исботланган;

Scutellaria L. туркумига оидикки тур ўсимлик экстрактлари ва флавоноидларининг бўёқли хоссалари ҳамда фармакологик фаоллиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Scutellaria туркумига оид S. phyllostachya ва S. cordifrons ўсимликларининг иккиламчи метаболитларини ажратиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик активлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Scutellaria рhyllostachya Juz. ўсимлигидан ажратиб олинган вогонин, хризин ва норвогонин моддаларидан ФА-Ф7-Т184 рақамли «Ўзбекистон флораси ўсимликларининг терпеноидлари ва фенол бирикмалари кимёси» лойиҳасида S. adenostegia Briq. ўсимлигидан олинган флавоноидларни таҳлил қилишда стандарт сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 13 февралдаги 383-сон маълумотномаси). Натижада вогонин, хризин ва норвогонин моддалари S. adenostegia Briq. ўсимлиги флавоноидларини исботлаш имконини берган;

Scutellaria L. турларидаги флавоноидларнинг спектрлари таҳлили натижалари хорижий етакчи илмий журналларда бирикмаларни идентификация қилиш ҳамда тузилишини аниқлашда фойдаланилган (Journal: Natural Product Reports. 2011, V. 28, № 10, ResearchGate, IF - 12.61; Journal: Tetrahedron, 2011, V. 67 № 23, ResearchGate, IF 3.04; Journal: Natural Product Research, 2014, V. 28, № 7. ResearchGate, IF - 0.93; Journal: BMC complementary and alternative medicine, 2017, V. 17, № 431, ResearchGate, IF - 2.94; Journal: Tetrahedron Letters, 2016, V. 57, № 30, ResearchGate, IF - 2.08; Journal: Chemical & Pharmaceutical Bulletin, 2011, V. 59, № 12, ResearchGate, IF - 1.56). Натижада ажратиб олинган флавоноидларнинг тузилишини исботлаш имконини берган;

Scutellaria рhyllostachya Juz. ва Scutellaria сordifrons Juz. турлари бўйича нашр этилган материаллардан Хитой Халқ Республикасининг Шинжон Этномедицина муҳандислик-техник марказида Scutellaria L. туркими флавоноидларини хемосистематик таҳлил қилишда фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Шинжон Этномедицина муҳандислик-техник марказининг 2018 йил 3 январдаги маълумотномаси). Натижада флавоноидларнинг тузилишини тавсифлаш имконини берган;

Scutellaria рhyllostachya Juz. ва Scutellaria сordifrons Juz. турлари бўйича нашр этилган материалларидан Сургут давлат университетида ажратиб олинган флавоноидларни таҳлил этишда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2018 йил 23 январдаги маълумотномаси). Натижада фенолли бирикмалар тузилишини аниқлаш имконини берган.