OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хасанова Дилором Тўйчиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 apr 2018

Хасанова Дилором Тўйчиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хасанова Дилором Тўйчиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиво ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/K70.

Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Алижон Аминович, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозим Фозилович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пиво ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пиво турлари учун товар кодларини алкогол миқдори, ранг берувчи моддалар табиати ва бошқа таркибидаги кимёвий моддаларнинг миқдори асосида белгилаш ишлаб чиқилган;

пиво ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган сувни магнитлаш орқали, солод тайёрлаш жараёнида арпанинг униб чиқиши ва униш энергиясига ва шарбат тайёрлаш жараёнида солодни қандланишига  таъсири исботланган;

илк бор шифобахш пиво ишлаб чиқаришда консерватив таъсир этувчи пара-ферроценилфенолнинг натрийли тузини синтез қилиш усули такомиллаштирилган;

пара-ферроценилфенолнинг натрийли тузини тайёр маҳсулотга қўшишни камқонлик касаллиги профилактикаси ҳамда пиво стабиллигини ошишига ижобий таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пиво ичимлигини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича оч рангли пиволар учун 2 та: 2203 00010 1, 2203 00010 2; тўқ рангли пиволар учун 2 та: 2203 00010 3, 2203 00010 4 янги товар кодлари Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 6 январдаги 1/16-7-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий таркиб асосида пиво маҳсулотларини синфлаш имконини берган;

пиво маҳсулотларини ранг кўрсаткичларини аниқлаш имконини берадиган тезкор колориметрик усули «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш амалиётига жорий этилган («Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2018 йил 16 февралдаги 06/192-сон маълумотномаси). Натижада пиво маҳсулотларини тезкор ва сифатли таҳлил қилиш имконини берган;

пиво маҳсулотларининг ранг кўрсаткичини аниқлашда RGB ранг шкаласи Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 26 февралидаги 1/16-56-сон маълумотномаси). Натижада божхона фаолиятида пиво маҳсулотлари экспертизаси самарадорлигини ошириш ва товар сертификатига мослигини аниқлаш имконини берган.