OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тўраев Ботир Зокировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 apr 2018

Тўраев Ботир Зокировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тўраев Ботир Зокировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Информатика ва ахборот технологиялари соҳаси педагогларининг умумкасбий фанлар интеграциясида касбий компетентлигини шакллантириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped358

Илмий раҳбар: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Зиёвиддин Хабибович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нигматов Хикмат, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: информатика ва ахборот технологиялари соҳаси педагогларининг умумкасбий фанлар интеграциясида касбий компетентлигини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари бўлажак педагогларнинг рақамли ахборотлар билан ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, жамоада ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;

бўлажак педагогларни касбий тайёрлаш жараёнининг инновацион методик тизимини ташкил этувчи мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли, педагогик шароитлар, натижавий-баҳолаш қисмлари мазмуни аниқлаштирилган;

“Компьютер графикаси” ўқув курсининг мазмуни касбий йўналтирилган ва умумкасбий фанлар билан узвийлаштирилган тузилмаси компьютер графикасига оид масалаларни дастурлаштириш компетентлигини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;

информатика ва ахборот технологиялари соҳасидаги умумкасбий фанлар доирасида касбий компетентликни шакллантириш методикаси тизимлилик, муаммолилик, касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Информатика ва ахборот технологиялари соҳаси педагогларининг умумкасбий фанлар интеграциясида касбий компетентлигини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган инновацион методик тизим, методика ҳамда услубий ва амалий таклифлар асосида:

касбий компетентликни шакллантиришга доир таянч ва фанлараро компетенцияларни белгилаш ҳамда ахборот технологияларига оид фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5110700–Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги 87-03-1074-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак педагогларни ахборот технологияларига оид фанларни чуқур ўрганиш ва ўқитиш бўйича юксак касбий компетентлигини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

бўлажак педагогларнинг компьютер графикасига оид рақамли ахборотлар устида ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, ижодийлик, ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини оширишга оид таклифлар олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Компьютер графикаси ва дизайн” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (25.08.2015 й., №303-085). Яратилган ўқув қўлланма асосий адабиёт сифатида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;

компьютер графикасининг фундаментал асослари, график объектлар билан ишлаш бўйича лойиҳалаш ва дастурлаш компетенцияларини шакллантириш, техник ва ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг амалий-технологик жиҳатлари “Компьютер графикаси ва дизайн” ўқув қўлланмаси боблари ва мавзуларини тизимлилик ва касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилишига хизмат қилган (25.08.2015 й., №303-085). Натижада информатика ва ахборот технологиялари соҳаси бўлажак педагогларининг компьютер графикасига оид касбий компетентлигини амалиётда қўллаш имконияти яратилган.