OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Дабилов Пердеғалий Абатбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 apr 2018

Дабилов Пердеғалий Абатбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Дабилов Пердеғалий Абатбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ шеъриятида лирик қаҳрамон образининг яратилиш хусусиятлари (Т.Матмуратов ва К.Рахманов шеърияти мисолида)”, 10.00.12–Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2017.3PhD/Fil266.

Илмий раҳбар: Алламбергенов Кенгесбай,  филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муасаса номи, ИК Рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.20.01.

Расмий оппонентлар: Жаримбетов Қурбанбай Кудайназарович, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:ҳозиргиқорақалпоқ шеъриятининг назарий масалаларини ёритиш орқалилирик қаҳрамон образининг яратилиш хусусиятларини Т.Матмуратов ва К.Рахманов поэзияси асосида аниқлаш ва тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

адабиётшуносликда шаклланган илмий-назарий қарашлар асосида қорақалпоқ шеъриятидаги лирик қаҳрамон образи ижодкор руҳияти ва бадиий-эстетик қарашларининг поэтик синтези эканлиги асосланган;

поэтик асарларда шоир ички кечинмалари билан ботиний дунёси акс эттирилган персонаж туйғуларини уйғун ҳолда тасвирлаш натижасида муаллиф ва лирик қаҳрамон образининг умумлашма типи яратилиши аниқланган;

қорақалпоқ шеъриятида асарнинг сюжет, конфликт ва композиция каби ички компонентлари лирик қаҳрамон образининг мукаммаллигини таъминловчи асосий восита вазифасини бажариши исботланган;

лирик қаҳрамоннинг ижтимоий-ҳаётий фаоллигини тасвирлашда психологик драматизмдан фойдаланиш К.Рахманов ва Т.Матмуратов поэзиясида бадиий образ яратишнинг етакчи хусусияти эканлиги далилланган;

қиёсий-типологик таҳлил усули воситасида лирик қаҳрамон тимсолини индивидуаллаштириш қорақалпоқ шоирлари поэзиясида лирик ва лироэпик образ яратишнинг бош мезони вазифасини бажарганлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоқ поэзиясидаги лирик қаҳрамон образининг ўзига хос хусусиятлари ва ижодкор бадиий маҳоратини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:

қорақалпоқ шоирлари, жумладан, Т.Матмуратов ва К.Рахманов адабий меросининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти ва улар яратган лирик қаҳрамон образининг ёш авлод маънавий оламини бойитишдаги ролига доир илмий қарашлардан «Қорақалпоғистон» телерадиокомпанияси телекўрсатувлари ҳамда радиоэшит-тиришлари ценарийларида да фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02/541-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кенг халқ оммасининг бадиий адабиётга қизиқишини янада кучайтириш ва китобхонлик маданиятини ўстиришга хизмат қилган;

ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида бадиий тафаккурнинг янгиланишига доир назарий қарашлар Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг анжуманлари, давра суҳбатлари ҳамда ёш истеъдодлар маҳоратини оширишга бағишланган семинарларда баён қилинган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 99-сон маълумотномаси). Натижада ёш шоирларнинг лирик қаҳрамон образини тасвирлашдаги бадиий маҳорати такомиллаштириишга хизмат қилган;

лирик қаҳрамоннинг ижтимоий-ҳаётий фаоллигини тасвирлашда психологик драматизм бўйича материаллар Бердақ Миллий музейида таниқли қорақалпоқ  шоирлари Т.Матмуратов ва К.Рахмановларинг ҳаёти ва адабий мерослари бўйича кўргазма ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 январдаги 2-01/48-сон маълумотномаси). Шу орқали шоирлар ижодининг ўзига хослиги, поэтик асарларида яратилган лирик қаҳрамонлар образининг комил инсон тарбиясидаги роли ва аҳамияти бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда имконият яранган.