OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсубов Жамшид Қадамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 apr 2018

Юсубов Жамшид Қадамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юсубов Жамшид Қадамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Siyos14.

Илмий раҳбар: Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқорович, сиёсий фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор;Равшанов Фазлиддин Равшанович,сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда давлат хизмати кадрлари фаолияти билан боғлиқ жараёнларни сиёсий фанлар мақсад ва вазифалари нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг янги босқичи хусусиятлари, назарий-методологик жиҳатлари асосланган;

Ўзбекистонда давлат хизматларини тезкорлик ва самарали амалга оширишнинг фуқаро назорати тизими, аҳоли билан алоқаларни кучайтириш каби йўллари асосланган;

кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг прогнозлаштириш ва режалаштириш, давлат хизматида ворисийликни сақлаш, янгилаш, миқдорийликдан сифат кўрсаткичларига ўтиш омиллари асослаб берилган;

давлат хизмати кадрларни тайёрлашда маъмурий таъсир воситалари, салбий механизмларни қисқартириш ва ташкилотнинг ички имкониятларини (анъаналари, қоидалари, қадриятлари) кенгайтириш, меҳнатни рағбатлантириш каби ташкилий стратегияси очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллашишини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:

диссертациядаги давлат хизмати кадрларининг фаолияти, бурч ва вазифалари, меҳнат фаолиятининг мажбуриятлари, меъёрлари ва уларнинг мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур соҳани ривожлантиришга йўналтирилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 9 апрелдаги 06-16/397-сон маълумотномаси). Натижада мазкур Қонун лойиҳасидаги “давлат хизмати”, “давлат хизмати соҳаси”, “давлат хизматчиси” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, давлат хизматчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштиришга хизмат қилган;

А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти тингловчиларининг давлат хизматига оид малакаларини ошириш жараёнида фойдаланилиб, диссертация натижалари асосида “Мутахассис салоҳияти” мавзусида социологик сўровнома ўтказилган. Тадқиқот натижасида олинган таклиф, тавсия ва хулосалар давлат хизмати ходимларининг мулоқот қила олиш малакаси, бошқарув тизимига стратегик ёндашув, инновацион ғоялар ва технологияларни ўзлаштира олиш, шахсий жавобгарлик, фаолиятга танқидий баҳо бериш, қатъий тартиб-интизом, ташаббускорлик ҳамда ташкилотчилик қобилияти ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 01-02/1-7-445-сон маълумотномаси). Натижада халқ таълими муассасалари давлат хизмати соҳасидаги кадрлар, раҳбарлар ва ходимларнинг хизмат жараёнига оид ҳамда заҳира кадрларини шакллантиришга оид билимларини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий салоҳиятини янада юксалтиришга эришилган;

2014 йилдан бошлаб “Ўзбекистон” телеканалининг “Шарҳ” телекўрcатуви ҳамда 2016 йилдан бошлаб “Муносабат” телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлаш ва эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 9 октябрь 02-16/4272-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришга ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий соҳага оид билимлари ва дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.