OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шукуров Жамшид Султоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 apr 2018

Шукуров Жамшид Султоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шукуров Жамшид Султоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Маҳаллий хомашё асосида кўп функцияли таъсирга эга бўлган хлоратли дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/T116.

Илмий маслаҳатчи: Тухтаев Сайдиахрал, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Беглов Борис Михайлович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Усманов Султан Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Хамракулов Зоҳидбек Абдусамадович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: натрий хлорати, озуқлантирувчи, физиологик фаол моддалар ва инсектицидлар асосида шолини пишиб етилишини тезлаштирувчи препаратларни ва ғўзада инсектицид фаол хусусиятга эга бўлган дефолиантларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув, натрий хлорат, карбамид, сирка кислота, фосфат кислота, ацетат моноэтаноламмоний, фосфат карбамид, моноэтаноламин, аммиакли сув, ацефат, ацетамиприд, этанол ва циперметринлар иштирокида системаларнинг эрувчанлиги асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;

учта янги бирикма NaClO3·2CO(NH2)2, NH2C2H4OH·CH3COOH ва CO(NH2)2·NH2C2H4OH·CH3COOH олинган, моддалар замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида мавжудлиги аниқланган;

системаларда эритманинг физик-кимёвий хоссалари (кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлик, синдириш кўрсаткичи, зичлик ва рН муғити) ўзгариши ҳарорат ва жараённинг давомийлигига боғлиқлиги аниқланган;

60%ли монокарбамид натрий хлорати эритмаси 49%ли фосфат карбамидмоноэтаноламмоний эритмаси ва 36 % ли фосфат карбамидаммонийларни синтез қилишни мақбул шароитлари аниқланди;

физиологик фаол моддалар асосида ғўза ва шоли ўсимлиги учун комплекс таъсир этувчи дефолиантларни мақбул таркиблари аниқланган ва олиш жараёнларини технологик тизимлари ҳамда уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Натрий хлорати, озуқлантирувчи моддалар, инсектицидлар ва этилен ҳосил қилувчи моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилиб олинган дефолиантлар Тошкент вилояти фермер хўжаликларида кенг пахта майдонларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 02/23-176-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дефолиантлар ўрта толали ғўза навларига қўлланилганда, кўсакларнинг очилиши 87,5-90,6%ни, баргларнинг тўкилиши 87,6-90,4%ни ташкил этган, сурувчи зараркунандаларни 98,5-99,6% га йўқотиш имконини берган;

олинган янги “Фанбарака” препарати Тошкент вилояти шоли дала майдонларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 02/23-176-сон маълумотномаси). Натижада ушбу препарат шолида қўлланилганда 1000 дона шоли донининг оғирлиги 31,68÷31,98  грамни ташкил этиб, назоратга нисбатан шоли ҳосилдорлиги 1,9÷3,6 ц/га ошириш имконини берган; 

инцектицидли дефолиантларни олиш технологияси «Farg‘onaazot» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 29 январдаги 01/3-419/П-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган дефолиантлар ҳозирда ишлатилаётган суюқ магний хлорат дефолиантига нисбатан ғўза ҳосилни пишиб етилишини тезлаштириб, ҳосилдорликни оширишга ва зараркунандаларни йўқотиш имконини берган;

янги “Фанбарака” препарати ишлаб чиқариш технологияси «Farg‘onaazot» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 29 январдаги 01/3-419/П-сон маълумотномаси). Натижада препарат республикамизнинг шоли майдонларида қўлланилганда шоли ҳосилини бир вақтда пишиб етилишини таъминлаб, ҳосилдорликни назоратга нисбатан 1,9÷3,6 ц/га ошириш имконини берган.