OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Атоев Бахтиёр Қўлдошевичнинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 apr 2018

Атоев Бахтиёр Қўлдошевичнинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Атоев Бахтиёр Қўлдошевичнинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нав-тупроқ-ўғит тизимида кузги буғдой навларини ўғитлаш технологияси самарадорлигини баҳолаш», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qx10.

Илмий маслаҳатчи: Сатторов Джурақул Cатторович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Ниязалиев Бегали Ирисалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Сиддиқов Равшанбек Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган сур тусли қўнғир ўтлоқи ва суғориладиган типик бўз тупроқларнинг механик, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларини аниқлаш, кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосили ва дон сифатига ўғитларнинг таъсирини аниқлаш, ўғитлар самарадорлигини кўтариш, ҳар бир кузги буғдой нави учун мақбул ўғит меъёрларини ва уларни қўллаш муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор суғориладиган сур тусли қўнғир ўтлоқи ва типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдой навлари учун мақбул ўғит қўллаш тизими ишлаб чиқилган;

тупроқнинг агрокимёвий хоссалари, қўлланилган ўғит меъёрлари билан кузги буғдой ҳосили ўртасида корелляцион боғлиқлик аниқланган;

кузги буғдой навларининг потенциал имкониятлардан тўлиқ фойдаланишда унинг ўғитларга талабчанлиги аниқланган;

ўғитларни табақалаштириб қўллаш натижасида кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши яхшиланганлиги ҳамда озиқ моддаларни кўп тўплаганлиги аниқланган;

мақбул ўғит қўллаш асосида кузги буғдой ҳосили билан ўғитлар самарадорлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;

нав-тупроқ-ўғит тизимида кузги буғдойнинг озиқланиш хусусиятини физиологик ва биокимёвий жиҳатларга боғлиқлиги исботланган;

ўғитларни мақбул меъёрларда табақалаб қўлланилганда кузги буғдой дони ва ун сифати яхшиланиб, ноннинг сифат даражаси ошганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган сур тусли қўнғир ўтлоқи ва типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдой ҳосилини оширишга минерал ўғитларнинг таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

суғориладиган сур тусли қўнғир ўтлоқи тупроқлар шароитида гектарига (соф ҳолда) N250P200K200 кг ва суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида гектарига (соф ҳолда) N250Р175К125 кг миқдорида мақбул ўғит қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-657-сон маълумотномаси). Ушбу ўғитлаш меъёрларини амалиётга қўллаш ўрганилган тупроқларда кузги буғдойдан юқори ҳосил олишга хизмат қилган;

кузги буғдой ҳосилини ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақбул ўғит меъёрлари 2006-2007 йилларда Навоий вилоятининг суғориладиган сур тусли қўнғир ўтлоқи тупроқларида 2125 гектар ғалла майдонига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-657-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойнинг Половчанка навидан (юқоридаги ўғит меъёрлари қўлланилмаган шароитдаги ҳосилга нисбатан) ўртача гектаридан 7-9 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;

кузги буғдой ҳосилини ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақбул ўғит меъёрлари 2015-2016 йилларда Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқларида 200 гектар ер майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-657-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойнинг Таня навидан (юқоридаги ўғит меъёрлари қўлланилмаган шароитдаги ҳосилга нисбатан) ўртача гектаридан 7-9 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.