OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсупов Нодрбек Махмудовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон
 
05 apr 2018

Юсупов Нодрбек Махмудовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон

Юсупов Нодрбек Махмудовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи ): «Юқори малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч тайёргарлигини ривожлантириш услубини такомиллаштириш», 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped215.

Илмий раҳбар:Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар:Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори; Талипжанов Аскар  Инамджанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: йиллик циклда юқори малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч ва техник тайёргарликларини ривожлантириш методикасини такомиллаш­тиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

йиллик тайёргарлик циклининг турли босқичларида юқори малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч тайёргарлик даражаси аниқланган;

футболчи қизларнинг ўйинлар жараёнидаги техник-тактик ҳаракатларининг намунавий миқдорий тавсифлари ишлаб чиқилган;

тезкор-куч тайёргарлигини ўйин ҳаракатларининг бажарилиш аниқлиги билан ишончли боғлиқликка эга томонларини такомиллаштириш воситалари ва усуллари илмий-услубий жиҳатдан асослаб берилган;

футболчи қизларнинг техник-тактик ҳаракатлари кўрсаткичлари ва уларнинг тезкор-куч тайёргарлик даражаси ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик аниқланган;

юқори малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч сифатларини ривожлантириш методи ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юқори малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч тайёргарлигини ривожлантириш услубини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий методологик ва амалий таклифлар асосида:

“Севинч” (Қарши) футболчи қизларнинг тезкор-куч тайёргарлиги даражаси: “Турган жойдан баландликка сакрашда” - 9%га, “Узоқ масофага тўпни тепиш” - 7%га, сонни букувчи мушаклар­нинг портлаш кучи даражаси 9,9%га, старт кучи - 9,8%га ва максимал портлаш кучи -15,1%га ўсган; (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0888-сон маълумот­номаси). Натижада малакали футболчи қизларнинг тезкор-куч сифатлари ривожлантирилган;

“Metallurg-woman” (Бекобод) футболчи қизларнинг ўйин ҳаракат фаоллиги ва самарадорлиги тажриба гуруҳида -33%га, айрим техник-тактик ҳаракатлар ҳажми, яъни 30 метрдан узоқ бўлган масофага тўп оширишлар сони -21%га; “Тўпни олиб қўйишлар” сони -29%га; “Ҳавода тўп учун курашишлар” сони -31%га ортди. Ноаниқ ҳаракатлар сони эса - 8%га камайган; (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0888-сон маълумот­номаси). Натижада юқори малакали футболчи қизларнинг техник-тактик тайёргарлиги такомиллаш­тирилган;

ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлиги натижалари Ўзбекистон Миллий аёллар терма жамоасининг ва олий лига жамоалари Ўзбекистон чемпионати, кубоги мусобақалари ҳамда халқаро турнирларга тайёргарлиги давридаги машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0888-сон маълумот­номаси). Бу тавсиялардан малакали спортчиларни тайёрлашда фойдаланилган.