OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нагметова Нурсулу Муратбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 apr 2018

Нагметова Нурсулу Муратбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нагметова Нурсулу Муратбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактабларида ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мактабларининг ўсмир ўғил болалари  мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped138.

Илмий раҳбар: Мусурманова Ойниса, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.

Расмий оппонентлар: Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекимбетова Айнагул Амангелдиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида ўсмир ўғил болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

синфдан ташқари ишлар мазмуни ўсмир ўғил болаларнинг ҳаётий идеал диагностикаси ҳамда тарбияланганлик даражасини белгиловчи мезонлар (мустақил ҳаётнинг моҳияти, оила ва жамиятда эркакнинг бурч ва вазифалари, йигитлик ғурури, мардлик, жасорат, қаҳрамонлик, касб-ҳунарга қизиқиши) ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;

“Адабиёт”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанларининг мазмуни ўсмир ўғил болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашга устуворлик бериш асосида сифат ва самарадорлигини таъминловчи замонавий педагогик технологиялар такомиллаштирилган;

ўсмир ўғил болаларнинг бўш вақтларини географик-демографик имкониятлар доирасида ташкил этишга қаратилган “Ўсмир ўғил болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш” факультатив курси мазмуни ўсмирлар мотивацион фаолияти компонентлари воситасида такомиллаштирилган;

ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлашда умумий ўрта таълим мактабларининг ижтимоий институтлар билан педагогик ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Умумий ўрта таълим мактабларида ўсмир ўғил болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашга доир тадқиқот натижалари асосида:

тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган ўсмир ўғил болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг деонтологик, психологик ва физиологик барқарорлик компонентларини  такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 10 апрелдаги «Узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия  самарадорлигини янги сифат даражасига  кўтариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги 63-сон буйруғининг 4-, 5-бандларида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 3 февралдаги 01-01/4-329-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда ўсмирлар таълими ва тарбияси самарадорлигини оширишда таълим муассасалари билан ижтимоий институтлар ҳамкорлиги фаоллашган;

ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлашда умумий ўрта таълим мактабларининг ижтимоий институтлар билан педагогик ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларга оид таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 2 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ички ишлар ташкилотлари ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43/1-сон буйруғи биринчи иловасининг 1-, 2-, 3-бандларида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 3 февралдаги 01-01/4-329-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда ўсмирларнинг ғоявий ва маънавий таҳдидларга қарши иммунитетини шакллантириш самарадорлиги ошган.