OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 mart 2018

Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси

ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар мавқеи», 22.00.02-Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги (социология фанлари бўйича).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Sots5.

Илмий раҳбар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.F.01.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Абдуазимов Оқил Уткурович, социология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат университети

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аёллар ижтимоий мавқеи социал мобиллик, дифференциация, сегрегация, стереотип, стигма каби хусусиятлари социал масофа нуқтаи назаридан илмий асосланган;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини оширишда детерминацияловчи объектив ва иденцификацияловчи субъектив омиллар аниқланган;

аёлларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини оширувчи «жамоатчилик томонидан эътироф этилиш» ва «яқин қариндош уруғчилик муносабатлари» қадриятлари асосида М.Рокичнинг «Шахс қадриятларини ўрганиш» методикаси модификацияланган;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ўрганишга оид конкрет социологик тадқиқот дастури ишлаб чиқилган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«социал мобиллик», «дифференциация», «сегрегация», «мақом», «мавқе», «роль», «стереотип», «стигма» каби тушунчалар мазмунига социал масофа нуқтаи назаридан тасниф хусусидаги тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг  «Ўзбекистон хотин-қизларини ижтимоий ҳимоялаш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, раҳбарлик ва тадбиркорлик фаолиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти қурилишида аёлларнинг роли ва ўрни» мавзусидаги комплекс социологик тадқиқот саволномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йил 6 октябрдаги 1/252-сон маълумотномаси). Натижада хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, раҳбарлик ва тадбиркорлик фаолиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти қурилишида аёлларнинг роли, ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда жамоатчилик фикрини ўрганиш имкони яратилган;

хотин-қизларнинг жамият ижтимоий тузилмасидаги анъанавий мақоми ҳамда уларнинг жамиятдаги социал масофа ва ижтимоий тўсиқларни енгиш омиллари, аёлларнинг ижтимоий ҳаракатчанлик хусусиятлари ва ўзаро фарқланиш омиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ф1-067+Ф1-089 рақамли “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришнинг назарий-методологик масалалари” фундаментал лойиҳада (2012–2016) фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 10 мартдаги ФТК-0313/268-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳани бажариш натижасида оилавий қадриятлар устуворлигини таъминлаш, оилавий бизнес, тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни ва ролини янада кучайтиришга қаратилган самарали ёндашувлар ишлаб чиқилган;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларнинг янги сифат босқичига кўтарилишида хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий мавқеини янада ошириш омилларининг ментал ва этномаданий хусусиятлари “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази социологик тадқиқот саволномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик марказининг 2017 йил 27 сентябрдаги 01-16/323-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар мавқеи экспериментал ўрганилиб, социология фанида назарий, амалий ва методологик аҳамиятга эга бўлган сўровноманинг модификациялаштирилган шакли ишлаб чиқилиши, социологик сўровлар ижтимоий-сиёсий моҳиятининг бойишига, объективлиги ва ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилган;

тадқиқот хулосаларидан А.Замонов ва А.Миркомиловлар томонидан чоп этилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи: 100 саволга 100 жавоб” қўлланмаси яратилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 22 февралдаги 43-сонли маълумотномаси). Мазкур хулосалар ушбу китобда келтирилган социологик сўровларнинг ижтимоий-сиёсий моҳиятини бойитиш, объективлиги ва ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилган.