OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдурахмонов Абилжон Абдусаматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 mart 2018

Абдурахмонов Абилжон Абдусаматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдурахмонов Абилжон Абдусаматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек шеъриятида нур, ранг ва руҳият тасвири поэтикаси (анъана ва новаторлик аспектида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil261.

Илмий раҳбар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.261.

Расмий оппонентлар: Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: ўзбек шеъриятида нур ҳамда рангнинг руҳият тасвиридаги бадиий-эстетик хусусиятларини анъанавий ва ўзига хос тарзда ифодаланишини тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

муайян ижтимоий-сиёсий даврга хос муаммолар шеъриятда нур манбалари ва уларнинг бадиий талқинланиши мисолида ёритилиши далилланган;

рангнинг лирик асарларда рангтасвирнинг гризайль усулига хос қўлланиши аниқланган;

лирик контекстда ранг матнга стилистик бўёқдорлик, жарангдорлик (эвфоник) бағишлаши асосланган;

нур ва соя зиддияти воситасида лирик қаҳрамон ички дунёсига параллел қўйилган ижодкорнинг фалсафий қарашлари акс этиши исботланган.

нур ва ранг уйғунлиги руҳият манзарасини теранроқ ифодалашдаги аҳамияти кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Нур ва рангнинг ўзбек шеъриятидаги бадиий талқинининг хусусиятлари, генетикаси ва поэтикасини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

муайян ижтимоий-сиёсий даврга хос муаммолар шеъриятда нур манбалари ва уларнинг бадиий талқинланиши мисолида ёритилишига оид илмий нaтижaлaр А–1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвири ва талқинига бағишланган ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш”мaвзусидaги дaвлaт aмaлий грaнти лойиҳaси доирaсидaги ўқув қўллaнмa тaйёрлaшдa фойдaлaнилгaн (Олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-992-сон мaълумотномaси). Натижада, Навоий шеъриятида нур ва соя қўлланиши образ руҳиятининг инъикоси эканлигини, нур билан боғлиқ образлар бадиий талқинининг Навоий ижодидаги тадрижи  масалалари илмий асосланган;

ўзбек шеъриятида нур ва ранг поэтикаси масаласини тадқиқ этиш орқали муайян тараққиёт босқичидаги миллий адабиётимиз ва маданиятимизнинг ўзига хослиги ҳақида янада чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш имкони яратилиши, асарнинг нур ва ранг воситасидаги таҳлилида лирик қаҳрамон руҳиятининг ички «қатламлари»ни очишга муваффақ бўлиш ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими уюшма аъзолари билан ўтказилган семинарларда, ёш ижодкорларнинг тўгарак машғулотларида, адабиётга оид тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг2017 йил 20 сентябрдаги 85-сон маълумотномаси). Натижада нурнинг бадиий ижоддаги аҳамияти, унинг нур рамзга айланиши, муайян ҳаётийлик белгиларини ўзида ташиганича тасаввурга сиғадиган ҳодисаларни ифодасига кўмаклашиши, ўзбек шеъриятидаги нур билан боғлиқ образларнинг ғоявий-эстетик аҳамият касб этиши, ранг қўллаш муайян даврнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётининг бадиий-эстетик  инъиокоси эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирги адабий жараённи холис ва теран таҳлил этишга хизмат қилган;

ўзбек шеъриятида нур ва ранг қўлланиши ва бадиий-эстетик қарашлар миллий менталитетга хос муносабат уйғунлигида акс этиши ҳақидаги материаллардан 2016–2017 йилларда Фарғона вилоят телерадио-компаниясининг «Очиқ мулоқот», «Замондош», «Адабий муҳит», «Қадрият», «Маънавият – қалб кўзгуси» кўрсатувлари ҳамда «Маънавият», «Зиё масканларида» номли радиоэшиттиришлар сценарийларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2017 йил 2 октябрдаги 466-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва оммабоп бўлиши таъминланган.