OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 mart 2018

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HBV, HDV этиологияли жигар циррози (клиника, ташхисот ва иқтисодий юкни инобатга oлган ҳолдаги прогнози)», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib157.

Илмий маслаҳатчилар: Асилова Мухайё Убаевна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: С.М. Киров номидаги ҳарбий-тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли B вa D гепатитларнинг ЖЦга ўтишида зўрайиш омиллари ва прогностик қонуниятлар аҳамиятини аниқлаш, ЖЦнинг клиник-диагностик ҳамда профилактик жиҳатларини ўрганиш ва ҳақиқий тарқалишини ва иқтисодий юкини ҳисобга олган ҳолда аниқлашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

D генотипнинг юқори тарқалиш частотаси ва HBV инфекциянинг зўрайишида D генотипининг аҳамиятлилиги исботланган;

илк бор вирусли жигар циррозини башоратлашда WFА+-M2BP маркёри  юқори даражасининг аҳамияти асосланган;

HBV вирусли юкламасининг ва инсон генетик омилларининг башоратловчи маркер сифатида сурункали гепатит  D зўрайишига ва ЖЦ шаклланишига таъсири аниқланган;

илк бор сурункали D гепатит зўрайиши ва жигар циррози шаклланишида интерлейкин 28В башоратлаш маркёри сифатида аниқланган;

сурункали В ва D гепатитларини жигар циррози билан таққослаш асосида даволашнинг иқтисодий харажатларини ҳисобга олган ҳолда бевосита таъсир қилувчи вирусга қарши дори воситалари-нуклеотидлар ва нуклеозидларнинг аналоглари билан эрта даволаш асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали вирусли B вa D гепатитлар зўрайиши омиллари, ЖЦга ўтишининг ташхиси, прогнози ва клиник жиҳатлари қонуниятларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

«IL28B ген полиморфизми ёрдамида жигар циррозини прогноз қилиш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали вирусли B вa D гепатитларда IL28B ген полиморфизми  ёрдамида жигар циррозини прогноз қилиш имконини берган;

«Вирус этиологияли жигар циррози (клиникаси, ташхислаш ва даволаш)» мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  вирус этиологияли жигар циррозини эрта ташхислаш ва самарали даволаш имконини берган;

«Сурункали гепатитлар ва вирус этиологияли жигар циррозларини аниқлаш учун дастур» тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Вирусология илмий-текшириш институти ва Чирчиқ шаҳрининг Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур дастур сурункали вирусли В ва D гепатитларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш орқали ЖЦнинг олдини олиш ҳамда эрта ташхислаш имконини берган;

сурункали вирусли B вa D гепатитлар зўрайиши омиллари, ЖЦга ўтишининг ташхиси, прогнози ва клиник жиҳатлари қонуниятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси, Тошкент шаҳар Республика сурункали соматик касалликлар маркази, Буxoрo, Навоий, Сурxoндарё, Самарканд вилоят юқумли касалxoналари амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги 8н-p/15-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар асосида жигардаги яллиғланиш жараёни даражасини камайтиришга, жигар фиброзини аниқлашга, ЖЦ башоратлашга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон  яратган.