OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Касимов Шерзод Абдузаировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 mart 2018

Касимов Шерзод Абдузаировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Касимов Шерзод Абдузаировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида азот, фосфор, кислород бўлган лигандлар синтези ва уларнинг баъзи d-металлар билан координацион бирикмалари», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/К60.

Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети ва Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нуралиева Гўзал Абдухамидовна, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, фосфор, кислород бўлган  комплекс ҳосил қилувчи полифункционал полимер лигандларни синтез қилиш, улар асосида баъзи d-металларнинг комплекс бирикмаларини сорбция усулида олиш ва олинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор таркибида азот, кислород, фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги полифункционал полимер лигандлар-поли-N-(гидразинилметил)-3,5-бис(метилен)-4-оксо-1,3,5-триазинан-1-карбоксо-амид (L1); поли-(3-(метилен)-2-оксо-5-(((фосфонокси) метил) карбамоил)-1,3,5-триазинан-1-ил) метил фосфат (L2); поли-O,O-бис(2-((2-оксипропилен-3) амино)этил) калий дитиофосфат (L3); поли-O,O-бис(2-(диметилен-амино)этил) калий дитиофосфат (L4) синтез қилинган;

синтез қилинган полидентатли полимер лигандлар молекулаларининг электрон тузилиши АМ-1, MNDO ва РМ3 полуэмпирик квант-кимёвий усулларда ҳисобланган, уларнинг геометрик параметрлари, энергетик тавсифлари ҳамда заряд текшируви асосида координацион боғнинг энг катта локалланиш марказлари аниқланган;

синтез қилинган полимер лигандларнинг Cu(II), Zn(II), Cd(II), Ag(I) ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва бу металларнинг олинган лигандларда сорбцияланиш қатори тузилган;

илк бор Cu(II), Zn(II), Cd(II), Ag(I) ионларининг синтез қилинган полимер лигандлар билан хелат типидаги 16 та координацион бирикмалари олинган, уларнинг таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида исботланган;

олинган комплекс бирикмаларнинг термик турғунлик қатори ва барқарорлик доимийликлари аниқланган, Пирсоннинг “қаттиқ ва юмшоқ кислота ва асослар” принципига мувофиқ комплексларнинг барқарорлиги L1®L2®L4®L3 ҳамда Zn(II)®Cd(II)®Cu(II)®Ag(I) қаторларида ортиб бориши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандларни синтез қилиш ва уларнинг қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 20120263, 3.11.2017 й.). Натижада маҳаллий хомашёлар асосидаги комплекс ҳосил қилувчи полимер лиганд олиш усулини яратиш имкониятини берган;

синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар А13-054+(КА9-003) рақамли «Замонавий ядро-физикавий методлар ёрдамида гидрометаллургия корхоналари чиқинди эритмалари таркибидаги нодир металларни концентрлаш ва ажратиш» (2012-2014 йй.) мавзусидаги лойиҳада нодир металларни уларга халақит берувчи рангли металлардан ажратиш учун, Ф-7-28 рақамли «Тўртламчи азот ва фосфор бирикмалари асосида бинар экстрагентлар синтези ва уларнинг нодир металлар билан координацион бирикмалари» (2012–2016 йй.) мавзусидаги лойиҳада янги координацион бирикмалар синтез қилиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 15 декабрдаги ФТА-02-11/1308-сон маълумотномаси). Натижада гидрометаллургия саноати чиқинди сувлари таркибидаги қимматбаҳо металл ионларини концентрлаш ва ажратиб олишга имкон берувчи янги комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар яратилган.