OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ширинов Шавкат Давлатовичнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
14 mart 2018

Ширинов Шавкат Давлатовичнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Ширинов Шавкат Давлатовичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I.  Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш»,  02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T178.

Илмий раҳбар: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.T.04.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сувда юқори бўкишга эга бўлган гидрогелларни олиш технологиясини яратишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта линтини уювчи натрийнинг 15–18 %ли эритмаси билан 45–60 дақиқа мерсеризациялаш ва монохлорсирка кислотанинг натрийли тузи билан этерификациялашда, мерсеризациялаш олдидан диметилсульфоксид билан бир соат ишлов бериш орқали молекуляр массаси ва нисбий қайишқоқлиги юқори бўлган карбоксиметилцеллюлоза олиш усули яратилган (№IAP 05082-2015 й.);

КМЦ, ПАА, целлюлоза ва ГИПАН – чала гидролизланган полиакрилонитрилдан боғловчи моддалар формальдегид, ЭХГ, ДХГ – дихлоргидрин, альдегидлар, мочевина, этилендиамин, параформ,  акрил кислота, акрилонитрил ватурли тузлар ёрдамида  гидрогелларнинг сувда юқори даражада бўкадиган турлари яратилган (№IAP 04582-2012 й.);

олинган гидрогелларнинг олиш технологик жараёнига таъсир этувчи факторлари асосида оптимал технологик шароитлар яратилган (№IAP 05082-2015 й.; №IAP 04582-2012 й.);       

яратилган гидрогеллар 20–25% гача сувни ва икки баробаргача минерал ўғитларни тежаши, ер ости сувларини шўрланишини олдини олиши, нефтнинг улушини 45% гача ошириши, самарали қуюқлаштирувчи ва сизот сувлардан изоляцияловчи бўла олиши исботланган (№IAP 05082-2015 й.; №IAP 04582-2012 й.);     

яратилган гидрогелларнинг фойдаланиш йўриқномалари ишлаб чиқилган;

маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ишлаб чиқилган (№IAP 05082-2015 й.; №IAP 04582-2012 й.);        

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

гидролизланган полиакрилонитрил, карбоксиметилцеллюлоза асосида олинган бўкувчан гидрогелни олиш таркиби ва технологиясига техник шарт «Ўзстандарт»  агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 24300267-01:2014 ва Тs 22776385-01:2015). Натижада маҳсулот сифати ва технологик жараёнини назорат қилишга имкон берган;

гидролизланган полиакрилонитрил, полиакриламид ва карбоксиметилцеллюлоза асосида юқори бўкувчи гидрогел олиш технологияси «INTERPOLIMER» МЧЖ, «PIAR» МЧЖ, «INNOVATIVE ORGANIC POLIYMERS» МЧЖда жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 9 августдаги 01/3-4235/П-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарилган гидрогелларнинг қўлланилиши 20–25 %гача минерал ўғитларни тежаш имконини берган;

яратилган гидрогеллар  республикамизнинг барча вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда, боғдорчилик ва узумчиликда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 04/29-964-сон ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 19 июлдаги ФТА-02-02-352-сон маълумотномалари). Натижада юқори бўкувчи гидрогелларни қишлоқ хўжалигида қўллашда 25% сувни иқтисод қилиш ва ҳосилдорликни 10–15%  ошириш имконини берган;

яратилган гидрогеллар нефть қазиб чиқаришда  «Шўртаннефтгаз» УШК НҚЧХ қарашли Ғарбий Тошли конида ишлаб чикаришга жорий этилган («Oʻzneftgazqazibchiqarish» АЖнинг 2018 йил 2 мартдаги 04/17-119Ж-сон маълумотномаси). Натижада нефть суюқлиги таркибидаги нефтнинг улушини 40­–45% гача ошишириш имконини берган;

ишлаб чиқарилган гидрогеллар «Ўзстандарт» агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан кодлаштирилган (Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг 2016 йил 30 июндаги 170п/23-06-16-сон маълумотномаси). Натижада яратилган гидрогелларни хорижга сотиш имконини берган.

V. Ихтирога патенти.  «Юқори молекуляр карбоксиметилцеллюлоза олиш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 05082-2015 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 1 июлдаги 02-08/1680-сон хулосаси;

«Полимерли гидрогел олиш усули»га берилган ихтиро патентига
(№IAP 04582-2012 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 1 июлдаги 02-08/1681-сон хулосаси.