OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Худайқулов Рашидбек Мансуржановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 mart 2018

Худайқулов Рашидбек Мансуржановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Худайқулов Рашидбек Мансуржановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослаш», 05.09.02–Асослар, пойдеворлар, ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т17.

Илмий раҳбар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Хожметов Гайбназар Хадиевич, техника фанлари доктори, профессор; Қаландаров Тошпулат Хасанович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва барқарорлаштирилган шўрланган грунтли йўл пойи кўтармасининг ҳисобий тавсифларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шўрланган грунтлардан иборат йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини аниқлаш учун мавжуд конструктив ечимлар такомиллаштирилган;

шўрланган грунтлардан қурилган йўл пойи ишчи қатламининг кўрсаткичларини унинг таркибидаги тузларнинг миқдори ва турига нисбатан функционал боғлиқликлари аниқланган;

шўрланган грунтларнинг намлигини аниқлаш усули йўл пойи кўтармасидаги грунтларнинг мавжуд намлигини ўрганиш орқали такомиллаштирилган;

шўрланган грунтларнинг структуравий боғлиқликлари ва хоссаларини юза-фаол модда ёрдамида яхшилаш усули мавжуд грунтларни барқарорлаштирувчилар асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шўрланган грунтларнинг ҳисобий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

шўрланган грунтлардан иборат йўл кўтармаларининг ҳисобий кўрсаткичларини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога оид патенти олинган («Битумли эмульсия» №IAP 05276-2016 й.). Натижада  Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги бир нечта автомобиль йўлларидан фойдаланишда грунтларнинг ички ишқаланиш бурчаги 15%, эластиклик модули 10%, сувга чидамлилиги 25% га ошган, кўпчиш қиймати ва муқобил намлигини 20% га камайиш имкони яратилган;

шўрланган грунтлардан қурилган йўл пойи ишчи қатламининг ҳисобий кўрсаткичларини аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги Фарғона вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 05-4007-сон маълумотномаси). Натижада Данғара тумани йўлларидан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли «4Р-126 Балиқчи қ. – Мингбулоқ қ. – Найман қ. – Пунган қ.» II тоифали автомобиль йўлининг 82–88 км бўлагида автомобиль йўлининг фойдаланиш даврийлигини бир неча йилга узайтириш имкони яратилган;

тадқиқотнинг асосий натижалари меъёрий ҳужжатларда, жумладан ИҚН 56-10 рақамли «Шўрланган грунтларда йўл пойини лойиҳалаш ва қуриш бўйича тавсиялар», ИҚН 70-12 рақамли «Йўл пойининг сув-иссиқлик тартибини бошқаришни лойиҳалаш услублари бўйича қўлланма», ИҚН 84-13 рақамли «Ўзбекистоннинг турли регионларида автомобиль йўллари грунтларининг зичлик нормалари бўйича йўриқнома», ИҚН 104-14 рақамли «Автомобиль йўлларини лойиҳалашда ёнбағир ва қияликларнинг турғунлик даражасини ҳисоблаш бўйича йўриқнома», ИҚН 113-16 рақамли «Автомобиль йўлларининг кенгайтириладиган участкаларидаги йўл пойининг турғунлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича йўриқнома», ИҚН 121-17 рақамли «Юқори намликдаги грунтлардан автомобиль йўлларининг пойини қуриш буйича йўриқнома»ларга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 05-4007-сон маълумотномаси). Натижада йўл пойининг мустаҳкамлиги ортиши ҳисобига йўлнинг хизмат муддатини ошириш имкони яратилган.