OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Чариева Хилал Дустмуротовнанинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
13 mart 2018

Чариева Хилал Дустмуротовнанинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Чариева Хилал Дустмуротовнанинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурхондарё вилояти иқлим шароитига мос, тола сифати I-II-типга мансуб ингичка толали ғўза навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Qx241.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Илмий раҳбар: Рахмонқулов Саид-Акбар Рахмонқулович, биология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Термиз-202» ғўза нави (NАР 00096); «Термиз-208» ғўза нави (NАР 00136).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 31 январдаги 02-11/227-сон хулосаси.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятининг ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли, серҳосил ва тола сифати юқори, эртапишар ингичка толали янги «Термиз-202» ва «Термиз-208» ғўза навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор қимматли селекцион ашёларни яратишда ҳудудий меъзонлар асосида навлараро дурагайлашнинг афзаллиги исботланган;

тур ичида ўтказилган чатиштиришлар асосида дурагайлардан трансгрессив ўсимликлар ажратиб олиниб, биологик ва селекцион кўчатзорларда кўпайтирилган;

рекомбинант дурагайлар асосида қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга оилалар ажратиб олинган ва улар асосида тизмалар яратилган;

олинган тизмалар кичик ва катта нав синаш кўчатзорларида синалган ҳамда юқори ҳарорат ва гармселга бардошли, тола сифати юқори бўлган серҳосил янги ингичка толали «Термиз-202», «Термиз-208» навлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурхондарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос, тола сифати I-II-типга мансуб ингичка толали ғўза навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

ғўзанинг юқори ҳарорат ва гармселга чидамли, серҳосил ва тола сифати юқори, эртапишар ингичка толали янги «Термиз-202» ва «Термиз-208» навларига Интелектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (NAP 00096), (NAP 00136). Натижада ғўза генофондини юқори ҳарорат ва гармселга бардошли, тола сифати юқори бўлган серҳосил янги ингичка толали ғўза навлари билан бойитишга эришилган;

республиканинг жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос юқори ҳарорат ва  гармселга бардошли ингичка толали янги «Термиз-202» ва «Термиз-208»  ғўза навлари яратилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2018 йил 2 февралдаги 53/479-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу навлардан андоза навларга нисбатан гектаридан ўртача 3,7-4,5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган.

ғўзанинг ингичка толали «Термиз-202» нави 2011-2012 йилларда Сурхондарё вилояти, Термиз тумани фермер хўжаликларида 1760 гектар, Қизириқ туманида 1947,1 гектар майдонга жорий этилган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 02/20-110-сон маълумотномаси). Натижада  ингичка толали янги «Термиз-202» ғўза  навидан гектаридан ўртача 32,7-41,7 центнер пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 16-19 фоизни ташкил этган.