OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Амантурдиев Алишер Балкибаевичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
13 mart 2018

Амантурдиев Алишер Балкибаевичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Амантурдиев Алишер Балкибаевичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ғўзанинг турли туп тузилишига эга бўлган ўрта толали тезпишар навлари селекцияси», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Qx86.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Илмий раҳбар: Мусаев Джура Азимбаевич, биология фанлари доктори, академик.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «С-8286» ғўза нави (NAP 00105); «С-8290» ғўза нави (NAP 00107); «С-6560» ғўза нави (NAP 00119); «С-9086» ғўза нави (NAP 00141).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 29 январдаги 02-11/198; 02-11/199; 02-11-200; 02-11/201-сон хулосалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тезпишарлик ва асосий морфо-хўжалик белгиларининг ирсийланишини ва уларнинг ўзаро корреляцион боғлиқлиги, ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб турли туп тузилишига эга,  тола  сифати IV-V типга мансуб, юқори тола чиқимига ва сифатига эга бўлган тезпишар, серҳосил нав ва тизмаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Gossypium туркумига мансуб тизмалараро, навлараро ва турлараро дурагайларда ҳосил шохи типлари ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши аниқланган.

G.hirsutum L. турининг тизмалараро ва  навлараро дурагайларида тезпишарликни туп тузилиши ва бошқа морфо-хўжалик белгилар билан ўзаро боғлиқлиги ва селекцион белгиларнинг корреляцион боғлиқлиги орқали янги селекцион навлар ва тизмалар яратилган.

трансгрессив тезпишар, серҳосил ғўза навлари ва тизмаларини яратиш бўйича олиб борилган селекция ишларида педигри усули самарадорлиги аниқланган;

тезпишар, ҳосилдор, кўсаги йирик, узун толали, тезпишарлиги 95-115 кун, кўсакларнинг очилиш суръати юқори, тола  сифати IV-V тип, юқори тола чиқимига эга оила ва тизмалар ажратиб олинган ва «С-8286», «С-8290», «С-6560» ва «С-9086» навлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзанинг турли туп тузилишига эга бўлган ўрта толали тезпишар навлари селекцияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

серҳосил, тезпишар, кўсакларининг очилиш суръати юқори ва вилт касаллигига бардошли ўрта толали «С-8286», «С-8290», «С-6560» ва «С-9086» навларига Интелектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (NAP 00105, NAP 00107, NAP 00119, NAP 00141). Бунинг натижасида ушбу янги навлардан андоза навларга нисбатан гектаридан қўшимча 3,0-4,5 центнергача қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

ғўзанинг «С-8286» нави 2012 йилдан Наманган  вилояти, «С-8290» нави 2013 йилдан Фарғона вилояти бўйича истиқболли навлар рўйхатига киритилган ва «С-8286» ғўза нави 2017 йилда Самарқанд вилоятига истиқболли деб топилиб, 2018 йилдан ушбу вилоят экиш учун қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 08 февралдаги 02/20-94-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2018 йил пахта ҳосили учун «С-8286» ғўза навини 16100 гектар ва «С-8290» навини 16400 гектар майдонга экишни режага киритилишига эришилган.

2012-2017 йилларда ғўзанинг «С-8286» нави Наманган ва Самарқанд вилоятлари фермер хўжаликларида жами 30563 гектар майдонда, «С-8290» нави  Фарғона вилояти  фермер хўжаликларида жами 21492 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 08 февралдаги 02/20-94-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Наманган вилояти фермер хўжаликларида «С-8286» ғўза навидан андоза навига нисбатан гектаридан 1,5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва иқтисодий самардорлик ўртача 410 минг сўмни ташкил этган ҳамда бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида гектаридан 4,5-5,0 центнер ва иқтисодий самардорлик ўртача 1,0 млн. сўмга тенг бўлганлиги аниқланган. Фарғона вилояти фермер хўжаликларида «С-8290» ғўза навидан андоза навига нисбатан гектаридан 10,0-11,0 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва иқтисодий самардорлик ўртача 1,8 млн сўмни ташкил этган.