OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Орлов Сергей Александровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 mart 2018

Орлов Сергей Александровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Орлов Сергей Александровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуёшли қурилмаларни кузатиш тизимлари параметрларини асослаш ва ишлаб чиқиш», 05.05.06–Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т415.

Илмий раҳбар: Кличев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Материалшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.

Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Сирожиддин Фаёзович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оптик кузатиш системалари датчигини ишлаб чиқиш ва турли мақсадли концентраторларнинг оптик ва дастурий кузатув системалари аниқлигига қўйиладиган талабларни асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нуқтали ва чизиқли қуёш нурланиши концентраторларининг энергетик ва концентрациялаш характеристикаларига кузатиш аниқлигининг таъсири асосланган ва аниқланган, қуёш ўчоғи концентраторлари учун ҳам кузатишнинг аниқлигининг оқим ва концентрацияга таъсири бурчаги икки дақиқадан ошиқ бўлганда намоён бўла бошлаши кўрсатилган;

60 градусгача кузатиш майдонига эга ва фарқланиш бурчаги бир хил бўлгандаги сигналлар фарқини максимал таъминловчи оптик датчикнинг оптимал параметрлари аниқланган;

гелиостат ва концентраторларнинг азимутал ўқи вертикал бўлмаслигини аниқлаш учун қурилма ва услуб ишлаб чиқилган;

гелиостат ва концентраторларнинг Қуёшни кузатиш динамикасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

Ер ўқи нутацияси ва импульс моменти ҳамда азимутал ўқи вертикал бўлмаслигини ҳисобга олувчи гелиостат ва концентраторларни бошқариш дастурининг алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Турли мақсадларда фойдаланиладиган концентратор кузатиш аниқлигига қўйиладиган талабларни асослаш ва ишлаб чиқиш, оптик ва дастурий кузатиш тизими хатоликларини баҳолашнинг экспериментал ва ҳисоблаш методикаларини тадқиқ қилиш асосида:

қуёш нурланиши концентраторларини бошқариш учун мўлжалланган азимутал айланма ўқи новертикаллигини аниқлаш бўйича «Азимутал айланма ўқи новертикаллигини аниқлаш усули»га Ўзбекистон Ресубликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04953, 2014 йил 30 сентябрь). Ишлаб чиқилган усулни қўллаш Қуёшнинг азимут бўйлаб кўриниб турган ҳаракатини аниқ кузатиш имконини берган;

гелиостатлар азимутал ўқининг новертикаллигини аниқлаш қурилмаси Материалшунослик институти катта Қуёш ўчоғи гелиостатларини гелиостат азимутал ўқларининг новертикаллигини назорат қилиш; катта қуёш ўчоғининг Қуёшни кузатиш динамикасини бошқарувчи оптик датчикларни ишлаб чиқиш; оптик системаларни модернизация қилиш; Қуёшни кузатиш гелиостатларини катта аниқликда кузатиш дастурини ишлаб чиқишда фойдалинилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2018 йил 21 февралдаги маълумотномаси). Ишланмадан фойдаланиш гелиостатлар ҳаракатларини дастурли бошқариш имконини берган.