OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халмуратов Бахтиёр Режавалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 mart 2018

Халмуратов Бахтиёр Режавалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халмуратов Бахтиёр Режавалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзида шомонлик эътиқоди”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В.2017.1.PhD/Tar66.

Илмий раҳбар: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Салимов Турсун Усарович, тарих фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тарихий-этнографик материаллар асосида Фарғона водийси ўзбекларнинг анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътиқоди билан боғлиқ урф-одатларни этнологик йўналишда ўрганишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“умумийлик” ва “ўзига хослик” қиёсий категориялар контекстида шомонлик билан боғлиқ эътиқодий тасаввурларнинг пайдо бўлиш тарихи, шаклланиши, эволюциясига оид қарашларнинг илмий-методологик асослари очиб берилган;

шомонлик эътиқоди ўзбек халқи кундалик ва маросимий ҳаётида тарихий-маданий кўриниш тарзда намоён бўлиши этнографик маълумотлар асосида аниқланган;

Фарғона водийсида яшовчи турли этнослар анъанавий турмуш тарзидаги шомонлик эътиқоди билан боғлиқ маданий хусусиятлар генетик-компаратив (қиёсий) таҳлили асосида ушбу эътиқод билан боғлиқ маросимлар ўтказилиш муддати, экстаз ҳолати ва маросим атрибутларига кўра фарқланиши илмий асослаб берилган;

шомонлик эътиқоди ижтимоий кўриниш тарзида маҳаллий этнослар ҳаётига синкретлашуви категориал муносабатда барқарор табиатга эгалиги ва ўзбек халқининг кундалик ҳамда маросимий ҳаётини маълум қисмини ташкил этиши этнографик материаллар асосида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек халқи анъанавий турмуш тарзида шомонлик эътиқоди юзасиданишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

ўзбек халқи кундалик ва маросимий ҳаётида тарихий-маданий кўриниш тарзда намоён бўлиши тўғрисидаги этнографик маълумотлардан Республика “Маънавият ва маърифат” маркази билан ҳамкорликда мазкур марказнинг 2017 йилги режаси, “Буюк алломаларимиз қолдирган илмий мерос асосида маънавий қадриятлар, урф-одатларимиз ҳамда миллий тарбиямиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш” банди, II боби 2-банди “Бой тарихий меросимизнинг дунё миқёсидаги тарғиботини кучайтириш, самарадорлигини ошириш мақсадида тарихий обидаларимизни таништирувчи маълумотларни ўрганиш ва такомиллаштириш”, 7-банди “Тарих ва ҳозирги замон”, “Анъана – қадрият – урф-одат” лойиҳалари ижросини таъминлашда фойдаланилди (Республика “Маънавият ва маърифат” марказининг 2017 йил 22 декабрдаги 02/09-1301-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар кундалик ҳаёт тарзида миллийлик ва замонавийлик уйғунлашуви жараёнларини илмий асосда ўрганишда, уларнинг  дунёқараши ва тафаккурида инсон, жамият, тарихий анъана, маросимларни замонавий кўринишлари ҳақидаги фалсафий қарашларни шакллантиришда амалий аҳамият касб этган;

Фарғона водийси этносларининг анъанавий эътиқодий қарашлари, минтақада халқ табобати билан боғлиқ, маросимларни ўтказилиш тартиби, муддати ва маросимий даволаш атрибутлари билан боғлиқ хулосаларда Республика “Шарқ табобати” маркази билан ҳамкорликда Наманган вилоятидаги табиблар фаолиятига доир йўриқнома ва дастурлар тайёрлашда фойдаланилган (Республика “Шарқ табобати” марказининг 2017 йил 4 декабрдаги 40-сон далолатномаси). Бу халқ табобати ва миллий анъаналарни ўзаро уйғунлашган ҳолда ўрганиш, халқ табобатининг анъанавий кўринишлари ҳамда замонавий ҳолатига оид илмий нашрлар тайёрлашда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилади.