OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тожибоева Муқаддас Абдраҳимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 mart 2018

Тожибоева Муқаддас Абдраҳимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тожибоева Муқаддас Абдраҳимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Fil.103.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети

Илмий маслаҳатчи: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, профессор, академик; Салоҳий Дилором Исомиддин қизи филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович филология фанлари доктори

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат  университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбекжадид адиблари асарларида акс этган мумтоз адабий анъаналарнинг йўналиши, анъанавий тимсолларнинг бадиий асарлар таркибидаги ўрни, муаллиф ўзига хослиги ва маҳоратини белгилашдаги иштирокини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

янги ўзбек адабиёти тараққиётининг асосий омилларидан бўлган мумтоз бадиият қонунларининг жадид адиблари ўзига хослигини шакллантиришдаги  роли очиб берилган;

адабий анъана, ворислик ва адабий таъсир муаммоларининг назарий  асослари ва жадид адибларининг мумтоз меросга муносабатдаги илмий позицияси  кўрсатилган;

жадид адиблари ижодида ғазал, лириканинг кичик жанрлари ва мусаммат шаклларининг қўлланилиш даражаси ҳамда жанр поэтикасидаги янгиликлар аниқланган;

шеъриятда фаол қўлланилишда бўлган анъанавий тимсоллар ва бадиий тасвир воситаларининг замонавий матнлар структурасидаги ўрни белгиланган;

жадидшоирларининг аруз вазни ва мумтоз қофия тизимига мурожаати сабаблари ҳамда уларни қўллашдаги поэтик маҳорат ва ўзига хослик даражаси асосланган;

янги ўзбек насрида ҳикоя, қисса ва саёҳатнома типидаги асарлар поэтикаси ворислик нуқтаи назаридан таҳлил этилиб, улардаги мумтоз насрга хос хусусиятлар билан янгиланиш тамойилларининг синтезлашуви аниқланган;

жадид романчилигида акс этган мумтоз насрга хос поэтик хусусиятлар, услубий жиҳатларнинг ўрни ва роли кўрсатилиб, уларнинг ўзбек романи шаклланишидаги иштироки кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналарини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

диссертациянинг “Анъана, ворислик ва адабий таъсир муаммолари”, “Адабий анъаналарига ворислик масаласига муносабат”, “Мумтоз анъаналар ва жадид насрининг янгиланиш тамойиллари” каби мавзуларидан Беҳбудий, Авлоний, Ажзий, Фитрат, Қодирий, Чўлпон ижодий фаолияти ва адабий қарашларини ёритишда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф8-151 “Адабиёт энциклопедияси” фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 январдаги ФТК 0313/61-сон маълумотномаси). Натижада “Адабиёт энциклопедияси”даги “Анъана, ворислик ва адабий таъсир”, “Адабий анъаналарга ворислик”, “Мумтоз анъаналар ва жадид насрининг янгиланиш тамойиллари” мавзулари материаллари бойитилган. Анъана, ворислик, адабий таъсир атамаларининг изоҳлари мукаммаллаштирилган.

Жадид адибларининг мумтоз адабий анъаналарга ворислик масаласига муносабати, Алишер Навоий асарларининг ХХ аср бошлари ўзбек шеъриятига таъсири, мумтоз лириканинг кичик жанрлари ва мусаммат шаклларининг жадид адабиётига қўлланилишига доир назарий хулосалардан Давлат адабиёт музейида бажарилган Ф1-ФА-0-55746 “Марказий Осиё халқлари адабий қўлёзма ёдгорликларини тадқиқ этиш. Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини тўплаш ва уларни илмий тавсифлаб нашрга тайёрлаш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 15 февралдаги №311255-415-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида жадид адиби Хуршид ижодида мумтоз адабий анъаналарнинг ўрни, айниқса, Навоий ижодининг таъсири масалалари аниқлаштирилиб, Хуршид каталоги тайёрланган ва нашр қилинган; Хуршиднинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссасини тадқиқ этишга доир янги адабий манбалар илмий муомалага киритилган.

Янги ўзбек насрида ҳикоя поэтикаси ворислик нуқтаи назаридан таҳлил этилиб, улардаги мумтоз насрга хос хусусиятлар билан янгиланиш тамойилларининг синтезлашуви аниқланган ҳамда жадид романчилигида, хусусан, Абдулла Қодирий романларида мумтоз наср поэтик хусусиятларига издошлик ва ўзига хослик жиҳатлари белгиланганига доир назарий хулосалар Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г039 “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” фундаментал грант лойиҳасига татбиқ этилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 15 февралдаги 311255-415-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Абдулла Қодирий қомуси”нинг “Қодирий романлари”, “Ўткан кунлар” каби мақолалари ёзилган, улардаги мумтоз насрга хос хусусиятлар билан янгиланиш тамойилларининг синтезлашуви аниқланган ҳолда янги илмий материаллар билан тўлдирилган.

ХХ аср бошларида яшаб ижод этган Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Абдулла Қодирий каби жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналарига тааллуқли хулосалардан Туркия Жумҳурияти Карабук университети “ТЕД 323 Ўзбек адабиёти”, “ТДЕ 488 Матн шарҳи”, “ТДЕ 231 Шеър таҳлиллари”, “ТДЕ 495 Илмий тадқиқот усуллари” фанлари ҳамда Илмий тадқиқотлар лойиҳалари координаторлигининг давлат гранти асосидаги “Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча” романининг таҳлили” мавзусидаги RBUBAR-17-YL-184 рақамли илмий лойиҳасида фойдаланилган (Карабук давлат университетининг 2018 йил 20 февралдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзбек мумтоз, жадид ва замонавий адабиёти ҳақидаги билимларини оширишга эришилган, айниқса, Ибрат, Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода, Чўлпон, Абдулла Қодирий каби жадид адибларининг ҳаёти ва ижодиётини ўрганишда шунингдек, Авлоний Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Боту, Ойбек каби шоир ва адибларнинг Мирзакалон Исмоилий ижодиётига таъсирини аниқлаш ва тўлдиришда манба ва йўлланма бўлиб хизмат қилган.

Тадқиқотнинг “Жадид адабиёти ва мумтоз анъаналар” йўналишидаги натижаларидан япониялик тадқиқотчи Мунанури Иноенинг Туркия Жумҳуриятининг Фотиҳ университетида бажарилган “Ўзбек адиби Мўъминжон Тошқиннинг “Шоирлар тазкираси” ва таҳлили” мавзусидаги юксак лисанс (МА) диссертациясида фойдаланилган (Фотиҳ университетининг 2018 йил 20 февралдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада япониялик тадқиқотчи диссертацияси жадид адиби Тошқиннинг тазкиранависликда мумтоз адабий анъаналарга ворислик масаласига муносабати, романчиликда мумтоз наср поэтик хусусиятларига издошлик ва янгиланиш тамойилларига доир хулосалар билан бойитилган.