OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Отабаев Искандар Абдуғаниевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 mart 2018

Отабаев Искандар Абдуғаниевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Отабаев Искандар Абдуғаниевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар коллежларида ишлаб чиқариш таълимини самарали ташкил этишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фаналари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped91.   

Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович,  педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий.

II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар коллежларида ишлаб чиқариш таълимини самарали ташкил этишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

ишлаб чиқариш таълими жараёнида фаолиятлик, тизимли квантлаш, модуллилик, латентлик, мантиқийлик тамойилларидан фойдаланиш асосида ўқувчиларнинг мустақиллик, рефлексивлик ва ижодий-конструктивлик касбий сифатлари такомиллаштирилган;

бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга самарали мослашуви омиллари (мотивация, коммуникативлик, мобиллик) ва ташкилий-педагогик босқичлар яхлитлиги тамойиллари асосида ишлаб чиқариш таълимининг методик таъминоти ишлаб чиқилган;

касбий фаолиятларни ўқув элементларига ажратган ҳолда босқичма-босқич ўргатишга асосланган ишлаб чиқариш таълимини ташкил этишнинг модулли технологияси динамиклик, паритетлик, мосланувчанлик, истиқболни англаш тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқариш таълими жараёни назорат босқичларида ўқувчиларнинг касбий кўникма ва малакаларини шаклланганлик даражасини баҳолаш мезоний (сифати, тезлиги, аниқлиги) ва меъёрий (тўлиқлик, пухталик, мукаммаллик) кўрсаткичлар изчиллиги тамойили асосида оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Касб-ҳунар коллежларида ишлаб чиқариш таълимини самарали ташкил этишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:

ишлаб чиқариш таълимида ўқувчиларнинг мустақиллик, рефлексивлик ва ижодий-конструктивлик каби  касбий сифатларини шакллантиришга оид хулоса ва тавсияларидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 8 сентябрдаги 283-сон буйруғи билан тасдиқланган 3320201–Металларга ишлов бериш механиги касби бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 22 декабрдаги 5-сон йиғилиши қарори). Мазкур тавсия ва таклифлар бўлажак кичик мутахассисларни кабий фаолиятга тайёрлашда ишлаб чиқариш таълими ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграциясини таъминлашга хизмат қилган;

ишлаб чиқариш таълимининг методик таъминотини касбий фаолиятга самарали мослашуви омиллари ва ташкилий-педагогик босқичлар яхлитлиги тамойиллари асосида ишлаб чиқишга оид таклифлари “Амалий таълимни режалаштириш ва ташкил этиш” номли ўқув қўлланма (№312-56, 20.08.2013 й.) мазмунига сингдирилган. Мазкур ўқув қўлланма ишлаб чиқариш таълими жараёнида ўқувчиларнинг касбий кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;

бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни, модулли технология, касбий кўникма ва малакаларини шаклланганлик даражасини баҳолашга оид таклифлари “Токарлик ишлари ўқув амалиётини модулли ўқитиш технологияси” номли ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 30 декабрдаги МХ-01/21-231-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак кичик мутахассисларни ишлаб чиқариш таълими жараёнида касбий кўникма ва малакаларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.