OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ашурова Насиба Батировнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 fev 2018

Ашурова Насиба Батировнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ашурова Насиба Батировнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Iqt44.

Илмий маслаҳатчи: Ташматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Альмардонов Мухаммади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

IIТадқиқотнингмақсади: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш барқарорлигини таъминлашда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган назарий-услубий ҳамда амалий йўналтирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмини мақбуллаштиришда солиқ ҳисоботларини камерал назоратдан ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилган;

тадбиркорлик субъектларининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан ички бозорни таъминлашдаги ролини ошириш ва ички бозордаги ушбу маҳсулотларга бўлган талабни қондириш мақсадида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилишини рағбатлантириш бўйича берилган солиқ имтиёзларининг муддатини узайтириш зарурияти асосланган;

реал сектор корхоналарида солиқ имтиёзлари бўйича бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш ва маҳаллийлаштириш дастури бўйича берилган солиқ имтиёзлари ҳисоб сиёсатининг юритилиши натижасида маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилган;

тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари тақдим этиш натижасида бўшаган маблағларни жамлаш ҳамда уларни зарур инвестиция миқдорига етгунга қадар келгуси даврга ўтказиш йўли билан ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашга йўналтириш таклифи асосланган;

тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишда қўшилган қиймат солиғининг хусусиятлари, уни ҳисоблаш усули ва бюджет даромадларини шакллантириш борасидаги илмий-назарий қарашлар бўйича мустақил муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

рақобатбардош юқори сифатли маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини тўйинтириш, тайёр ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, бунинг асосида бандликни таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатларини узайтириш юзасидан берилган таклифлар солиққа тортиш амалиётига татбиқ этилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 26 июлдаги 16/1-15839-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2016 йил биринчи ярим йиллик маълумотларига кўра, республика бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 341 тага кўпайиб, 32,1 млн. сўм миқдордаги солиқ имтиёзлари сифатидаги қўшимча маблағларнинг мазкур субъектлар ихтиёрида қолдирилиши ва фаолиятларини ривожлантириш учун қайта инвестиция қилинишига замин яратган;

тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг камерал назорат натижалари бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишдаги масъулиятини ошириш юзасидан тафовутлар келиб чиққанда тавофутни юзага келиш асосларини ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқни солиқ идораларига бериш таклифи амалиётга жорий этилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 26 июлдаги 16/1-15839-сон маълумотномаси). Натижада аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмайдиган солиқ тўловчиларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайиб, 288 тани ташкил этди. Ўз навбатида камерал назорат натижасида давлат бюджетига 128,0 млн. сўм қўшимча маблағлар тушумига эришилган;

хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилган имтиёзлар миқдорини жамлаш ҳамда жамланган суммани ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник ҳамда технологик янгилаш учун зарур инвестиция миқдорига етгунга қадар келгуси даврга ўтказиш таклифи амалиётга жорий этилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 20 августдаги 16/1-086-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида корхона учун зарур бўлган янги техника ва технологияни ўзи хоҳлаган вақтда сотиб олиш имконияти яратилган;

маҳаллийлаштириш давлат дастури бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда таннархни пасайтиришга ва мақсади кўрсатилмаган солиқ имтиёзлари бўйича бўшаётган маблағлар ҳисобини юритишга доир амалий таклифлар иқтисодиётнинг реал сектор корхоналарида амалиётга жорий этилган («Navoiyazot» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 10 июндаги 14-4011-сон ва «Шўртаннефтегаз» унитар шўъба корхонасининг 2012 йил 12 июндаги маълумотномалари). Натижада солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланиш ҳисобига ушбу корхоналар ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳажмининг тегишли равишда 273,0 млн. сўм ҳамда 32,4 млн. сўмга ошишига эришилган;

тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишда қўшилган қиймат солиғининг хусусиятлари, уни ҳисоблаш усули ва бюджет даромадларини шакллантириш борасидаги илмий-назарий қарашлар «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фани бўйича дарсликка киритилган (15.08.2012 й.; №332/1). Мазкур илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишда қўшилган қиймат солиғининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган.