OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимов Зиёдулла Ахмадовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 fev 2018

Хакимов Зиёдулла Ахмадовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимов Зиёдулла Ахмадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt233.

Илмий раҳбар: Солиев Ахмаджон, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдукаримов Барот-Али, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчиташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида оширишга қаратилган услубий ёндашув ўзаро муносабатларга асосланган кластер усулидан фойдаланиш воситасида такомиллаштирилган;

енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш усули корхонанинг интеграл кўрсаткичлари (ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий,  бошқарув, логистик ва  инновацион фаолиятлари самардорлиги) ва бозор муҳитига мослашишига кўра такомиллаштирилган;

енгил саноатни кластерлаш имкониятларини баҳолаш усули корхоналарнинг вертикал ва горизантал интеграцияси ҳамда рақобатда ҳамкорлик муносабатлари омиллари асосида такомиллаштирилган;

мода индустриясини ривожлантириш бўйича миллий брендни яратиш ва  ассортиментни кенгайтиришнинг етакчилик стратегияси такомиллаштирилган;

“Наманган текстиль кластери” шаклида енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш модели ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини маркетинг стратегиялари асосида оширишга қаратилган ўзаро муносабатларга асосланган кластер усулидан фойдаланиш воситасида такомиллаштирилган услубий ёндашув “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2017 йил 4 декабрдаги ДМ-160-сон маълумотномаси). “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг 2017–2019 йилларга мўлжалланган бизнес мақсадларини белгилаш ва вилоятларда пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарор лойиҳаларини тайёрлашда муайян даражада хизмат қилган;

енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини баҳолашнинг корхонанинг интеграл кўрсаткичлари (ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий,  бошқарув, логистик ва  инновацион фаолиятлари самардорлиги) ва бозор муҳитига мослашишига кўра такомиллаштирилган усули “Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг фаолиятига қўлланилган (“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2017 йил 4 декабрдаги ДМ-160-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик Наманган вилоятида фаолият юритаётган “Юксалиш”, “Саодат саноат сервис” МЧЖлар амалиётида фойдаланилиб, мазкур корхоналарнинг 2017 йилдаги рентабеллик кўрсаткичларини 2016 йилга нисбатан оширилишига ҳамда 48 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот экспорт қилинишига эришилган;

енгил саноатни кластерлаш имкониятларини баҳолашнинг корхоналарнинг вертикал ва горизантал интеграцияси ҳамда рақобатда ҳамкорлик муносабатлари каби омиллар асосида такомиллаштирилган усули “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2017 йил 4 декабрдаги ДМ-160-сон маълумотномаси). Кластерлаш имкониятларини баҳолаш усули  вилоятларда замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорлари лойиҳаларини асослашда фойдаланилган;

“Наманган текстиль кластери” шаклида енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш модели “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2017 йил 4 декабрдаги ДМ-160-сон маълумотномаси). Ушбу модель асосида Наманган вилоятининг “Toshbuloq teks” МЧЖ базасида пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилган;

мода индустриясини ривожлантириш бўйича миллий брендни яратиш ва  ассортиментни кенгайтиришнинг етакчилик стратегияси бўйича берилган таклифлар асосида Наманган вилояти ҳокимлигининг 2015 йил 4 февралдаги 53-сонли “Вилоятда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқараётган маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида техник-технологик, инжиниринг, дизайн-мода, реклама ва консалтинг хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги махсус қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган, (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2015 йил 4 февралдаги 53-сон қарори). Таклифлар асосида Наманган вилоятида “Istiqlol Dizayn Markazi”, “Namangan fashion cunsulting”, “Namangan inginiring textile” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, Наманган вилоятида фаолият юритаётган 20 дан ортиқ корхоналарнинг 120 минг АҚШ долларлик қўшимча маҳсулот экспорт қилиниши таъминланган.