OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимов Шерали Қўзиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 fev 2018

Хакимов Шерали Қўзиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимов Шерали Қўзиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ва ўсмирларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини даволашнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib99.

Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураев Аҳрорбек Маҳмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Сибирь давлат тиббиёт университети» олий таълим федерал давлат бюджет таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини такомиллаштириш орқали болалар ва ўсмирларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли ёш гуруҳларига мансуб болалар кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида респиратор тизим функционал бузилишлари шаклланишининг патогенетик механизмлари аниқланган;

гирдобсимон нуқсон соҳаси эластиклигининг тўрт параметрлари кўрсаткичлари таҳлили асосида кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини оптимал ташхислаш усули ишлаб чиқилган;

болалар ёши, гирдобсимон нуқсон соҳаси эластиклиги ва тўш суяги ротацияси даражасига қараб, кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси дифференциаллашган даволаш тактикасини танлаш учун даволаш-тактика алгоритми ишлаб чиқилган;

кўкрак олд девори рельефининг идеал қайта тикланиш прогнозини яхшилаш ва кўкс аъзолари анатомо-функционал имкониятларини нормаллаштириш учун янги эндофиксатордан фойдаланган ҳолда D. Nuss операцияси модификацияси ишлаб чиқилган;

тўш-қовурға комплексини бирваракайига барқарор фиксацияловчи ҳамда беморларни жарроҳлик амалиётидан сўнг функционал реабилитациясини амалга ошириш имконини берувчи қурилма такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси мавжуд болаларда касалликни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

ишлаб чиқилган «Гирдобсимон кўкрак қафасини даволаш қурилмаси» учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2013 йил, FAP 00825). Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш учун таклиф этилган дифференциаллашган усулларни қўллаш ва модификацияланган эндофиксатордан фойдаланиш стационар даволаш муддатини 12 дан 8 кунгача қисқартириш ва амалиётдан кейинги асоратларни 10% га камайтириш имконини берган;

беморлар ёши, патологик жараён тури ва оғирлик даражасини ҳисобга олиб, «Кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш учун дастур» ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 8Н-д/25-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш-профилактика чора-тадбирлар мажмуаси асоратлар улушини ҳамда мазкур доирадаги беморларни даволаш ва реабилитация қилишга сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган;

кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси бўлган болаларда касалликни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш юзасидан олиб борилган диссертация иши натижасида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиёти, хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг даволаш-маслаҳат амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 8Н-д/25-сон маълумотномаси). Жарроҳлик усули билан даволаш ҳамда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси соҳаси эластиклиги кўрсаткичлари, тўш суяги ротацияси даражаси ва болалар ёшини инобатга олиб кўрсатмалар ишлаб чиқиш қониқарсиз натижалар улушини 15% га камайтириш имконини берган.