OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усмонов Шухрат Уразали ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 fev 2018

Усмонов Шухрат Уразали ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усмонов Шухрат Уразали ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ ортопедик касалликлари билан оғриган болаларда остеопорозни ташхислаш ва даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib98.

Илмий раҳбар: Джураев Ахрорбек Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Шотурсунов Шохайдар Шоалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Золотова Наталья Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Г.И. Турнер номли болалар ортопедик илмий-текшириш институти федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиоёқ ортопедик касалликлари бўлган болаларда остеопороз ва остеопениянинг частотаси ва кечиш хусусиятларини ўрганиш ва уларни комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

туғма ва орттирилган ортопедик касалликларнинг суяк асоратлари бўйича амалиётлардан сўнг қўлланилувчи оёқлар иммобилизацияси учун мослама ишлаб чиқилган;

болаларнинг ёши ва жинсига боғлиқ равишда оёқлар остеопороз билан касалланиш частотаси ўрганилган ҳамда туғма ва орттирилган ортопедик касалликларда суяк асоратларининг ривожланиш эҳтимоллиги аниқланган;

суяк асоратлари шаклланишининг етакчи хавф омиллари ва патогенетик механизмлари, клиник шакллари ва уларнинг кечиш хусусиятлари аниқланган, шулар асосида остеопороз профилактикаси ва коррекциясининг оптимал тактикалари ишлаб чиқилган;

оёқ ортопедик касалликлари бўлган болаларда кальций-фосфор алмашинуви ҳолати ўрганилган ва суяк тўқимаси минерал зичлиги баҳоланган;

болаларда оёқ ортопедик патологиясини ҳисобга олган ҳолда остеопорознинг ишчи таснифи ишлаб чиқилган;

экспериментал текширувда кальцийдокс-антидиатезин препарати таъсирида постиммобилизацион остеопорозда суяк тўқимаси регенерациясининг муддатлари белгиланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оёқ ортопедик касалликлари бўлган болаларда остеопороз ва остеопенияни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган «Оёқлар иммобилизацияси учун мосламаси»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2017 йил, FAP 01225). Таклиф этилган мосламани туғма ва орттирилган ортопедик касалликларнинг суяк асоратлари бўйича қўллаш оёқлар адекват фиксациясига эришиш ва болаларни эрта фаоллаштириш имконини берган;

оёқлар туғма ва орттирилган ортопедик касалликлари бўлган болаларда остеопорознинг ишлаб чиқилган ташхислаш мезонлари ва консерватив даволаш ва профилактика усуллари, шунингдек, вальгус деформациялари ва суяк тўқимаси минерал зичлиги камайганида тактикани танлаш алгоритми услубий қўлланмалар шаклида соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 ноябрдаги 8н-д/48-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш-профилактика чора-тадбирлари мажмуаси асоратлар частотасини қисқартириш, ушбу беморлар гуруҳини даволаш ва реабилитациясига харажатларни камайтириш имконини берган;

оёқ ортопедик касалликлари бўлган болаларда остеопороз ва остеопенияни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Болалар ортопедияси» бўлими, Республика болалар ортопедия маркази, Бухоро ва Хоразм вилоят кўп тармоқли касалхоналари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Оёқ ортопедик касалликлари бўлган болаларда остеопороз ва остеопенияни ташхислаш ва даволашга таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши даволашнинг «яхши» натижалар частотасини 29,3% дан 72,6% гача яхшилаш имконини берган.