OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Агзамов Мирсалихнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
07 fev 2018

Агзамов Мирсалихнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Агзамов Мирсалихнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жинлаш жараёнида маҳсулот сифати яхшиланадиган янги тежамкор технологик жараён кўрсаткичларини аниқлаш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.DSc/T192.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Илмий маслаҳатчи: Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори самарага эга сифатли тола ва чигит ишлаб чиқариш имконини берувчи ресурстежамкор пахтани жинлаш жиҳозларининг янги конструкциялари ва такомиллашган технологик жараёнини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

янги геометрик шакл ва ўлчамларга эга янги конструкциядаги хомашё ғўласи тезлатгичи билан жихозланган аррали жин яратилган (№IAP 03226-2006 й.);

аррали жин колосниги иш зонасидаги қиррасини доира шаклда тайёрлаш орқали толани чигитдан ажратиш усули яратилган  (№IAP 03547-2007 й.);

рангли металл-алюминий ўрнига полимер материалдан фойдаланган ҳолда пўлат штифтли арралараро қистирма билан жиҳозланган аррали цилиндр конструкцияси яратилган (№IAP 02795-2005 й.);

толани чигитдан ажратиш ускуна  панжараларини тайёрлаш янги технологик жараёни яратилган (№IAP 02064-2001 й.);

аррали жин ишчи камера ички деворларини қиздириш йўли билан хомашё ғўласи тезлигини ошириш усули яратилган (№IAP 04193-2010 й.).

IV. Ихтирога патенти: «Жин панжаларни тайёрлаш усули», №IAP 02064-2001 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2450-сон хулосаси; «Толага ишлов берувчи машинанинг аррали барабани», №IAP 02795-2005 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2451-сон хулосаси; «Аррали жиннинг ишчи камераси», №IAP 03226-2006 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2452-сон хулосаси; «Пахта хомашёсини джинлаш усули», №IAP 03547-2007 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2212-сон хулосаси; «Пахта хомашёсини жинлаш усули», №IAP 04193-2010 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 15 сентябрдаги 02-11/2210-сон хулосаси.

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўрта толали пахтани жинлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

қиздириш, керакли шаклга келтириш, талаб қилинган узунликда кесиш, букиш, механик ишлов бериш орқали тайёрланган янги жин панжаралари “Ўзпахтасаноат” АЖнинг барча пахта тозалаш корхоналарида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 декабрдаги 02-18/3611-сон маълумотномаси). Натижада  унинг  пухталиги 20-25%га, хизмат муддатини 70-80 %га ошириш ва тан нархини 2 баробарга камайтириш имкони яратилган;

полимер материалдан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва арралараро қистирма билан жиҳозланган аррали цилиндрнинг янги конструкцияси “Ўзпахтасаноат” АЖнинг тасарруфидаги Тошкент, Самарқанд вилоят пахта тозалаш корхоналарида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ 2017 йил 15 декабрдаги 02-18/3611-сон маълумотномаси). Натижада алюминий полимер материалга алмаштирилган, аррали цилиндр вазнинг 15%га, электр қувват сарфини 10-15%га ва арра, колосник сарфини 40%га камайтириш, мустаҳкамлигини 4 баробар ошириш имкони яратилган;

янги конструкциядаги хомашё ғўласи тезлатгичи билан жиҳозланган аррали жинниг ишчи камераси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасаруфидаги Тошкент вилоят “Пахтасаноат” бирлашмаси, “Чиноз”, “Мустақиллик” пахта тозалаш корхоналарида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 декабрдаги 02-18/3611-сон маълумотномаси). Натижада электр қувват сарфини 20-25%га, чигит шикастланишини 2-3% (абс.)га камайтириш, тола бўйича иш унумдорлигини 10-15%га, толадорликни эса 60-70%га ва тола чиқуви 0,2-0,3%га ошириш, хомашё ғўласи зичлиги 45-50% га пасайтириш, тола сифати 1-2 синфга яхшилаш имкони яратилган;

аррали жин колосниги иш зонасидаги қиррасини доира шаклда тайёрлаш орқали толани чигитдан ажратиш усули “Ўзпахтасаноат” АЖ тасаруфидаги  “Чиноз”, “Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги” пахта тозалаш корхоналарида ва “Пахтаджин КБ” махсус конструкторлик бюроси ишланмаларида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 декабрдаги 02-18/3611-сон маълумотномаси). Натижада тола чиқуви 5-10%га, штапель узунлиги 1 мм ортган, жиндан кейинги чигитлар тукдорлиги 1% (абс.)га, калта толалар миқдори 5 %га, чигитларни механик  шкастланиши 1% (абс.)га ва электр сарфи 10-15%га камайтириш, ишлаб-чиқариш хажми 10%га ошириш, тола ва чигит сифати 1 синфгача яхшилаш имкони яратилган;

аррали жин ишчи камерасини ички деворларини қиздириш йўли билан пахта хомашёсини жинлаш усули “Ўзпахтасаноат” АЖ тасаруфидаги “Олимкент” пахта тозалаш корхонаcида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 15 декабрдаги 02-18/3611-сон маълумотномаси). Натижада жиннинг иш унумдорлиги соатига 1-1,5 килограммга ошириш, электроэнергия сарфи 20%га камайтириш, тола сифати бир синфга яхшилаш имкони яратилган.