OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ходжаева Нодира Вахидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2018

Ходжаева Нодира Вахидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ходжаева Нодира Вахидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳайз олди синдромининг клиник-эпидемиологик жиҳатлари ва уни патогенез асосида ташхис қўйиш ва даволаш», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib192.

Илмий рахбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт эндокринология маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт эндокринология маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори; Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:  Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳайз олди синдромининг метаболик, гормонал ва биокимевий жиҳатлари асосида ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборатдир.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳайз олди синдроми ривожланишида нисбий хавф омиллари аниқланган ва алоҳида олинган омилнинг этиологик улуши асосида башоратлаш тизими ишлаб чиқилган;

ҳайз олди синдромининг оғирлик даражасини аниқлаш ва даволаш тактикасида эстроген-прогестерон нисбатининг ўзгариши баҳоланган;

ҳайз олди синдроми ривожланиши ва оғирлигида прогестерон метаболитларининг патогенетик роли аниқланган;

ҳайз олди синдромининг стандарт ва узайтирилган гормонал даволаш тартиб шакллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ҳайз олди синдромининг оғир шаклларини фертил ёшдаги аёлларда эрта ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш тадқиқотлари натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳайз олди синдромини ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» деб номланган услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8н-д/49-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма фертил ёшдаги аёлларда ҳайз олди синдромини эрта босқичларида ташхислашга, кеч репродуктив ёшдаги аёлларда эса келиб чиқадиган асоратларни олдини олишга ҳамда патогенетик асосланган даволашни қўллашга имкон яратган;

ҳайз олди синдромини ташхислаш ва даволаш мезонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига,  жумладан Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббий маркази ва Самарқанд вилоят эндокринология диспансери амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 8н-д/49-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар фертил ёшдаги аёлларда ҲОСни ўз вақтида ташхислаш ва даволашга янгича ёндашувларни ишлаб чиқишга имкон яратган.