OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Меланова Назира Рашидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2018

Меланова Назира Рашидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Меланова Назира Рашидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужайралардан глутатион моддасининг чиқиш тизимини тадқиқ қилиш»,03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/В79.

Илмий раҳбар: Сабиров Равшан Заирович, биология фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Арипов Тахир Фатихович, биология фанлари доктори, академик; Урманова Гулбахор Урунбоевна, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳужайралардан глутатион моддасининг нормал ҳамда гипоосмотик стресс шароитида чиқиш жараёнини тавсифлаш ва ушбу жараёнда ион каналллари ва транспортерларнинг иштирокини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тимоцит цитозолидан ҳужайра ташқи муҳитига нормал изотоник шароитида ҳамда гипоосмотик стресс таъсирида катта миқдорда глутатионнинг чиқиши кўрсатилган ва ушбу жараён батафсил тавсифланган, осмореактив глутатион чиқарилишининг фаолланиш энергияси аниқланган;

тимоцитлардан глутатион чиқишида ҳажмга боғлиқ ташқи ўтказувчан анион каналининг асосий роли ҳамда SLCO/OATP ва SLC22A/OAT транспортерларнинг сезиларли иштироки исботланган;

тимоцитлардан гипоосмотик стресс шароитида глутатион чиқишига ҳужайра ичидаги ц-АМФнинг роли аниқланган;

осмотик стрессга сезгир глутатион транспорти бошқа ҳужайраларда (эритроцитлар ва меланома) ҳам мавжудлиги ва ҳужайра ташқарисидаги глутатионнинг ҳужайра физиологик функцияларига таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳужайралардан глутатион моддасининг чиқиш тизимини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

 тимоцитлардан глутатион чиқишида ҳажмга боғлиқ ташқи ўтказувчан анион каналининг асосий роли бўйича олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда ион каналларнинг ҳужайравий жараёнларида иштирокини таҳлил қилишда  фойдаланилган (Cellular Physiology and Biochemistry 2013, V.32, ResearchGate, IF – 4.18; Pflugers Archiv-European Journal of Physiology 2016, V.468, ResearchGate, IF – 3.33; Journal of General Physiology 2015, V.146, ResearchGate, IF – 1.51). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ион каналлари ҳужайра физиологиясидаги иштирокини тавсифлаш имконини берган;

тимоцитлардан глутатион чиқишида SLCO/OATP ва SLC22A/OAT транспортерларнинг сезиларли иштироки бўйича олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда транспортерларнинг ҳужайравий жараёнларида иштирокини таҳлили учун фойдаланилган (Current Drug Metabolism 2015, V.468, ResearchGate, IF – 2.74; Pflugers Archiv-European Journal of Physiology 2016, V.468, ResearchGate, IF – 3.33;  Neurotoxicology 2014, V.41, ResearchGate, IF – 1.93;). Илмий натижаларнинг қўлланилиши транспортерларнинг ҳужайра физиологиясидаги иштирокини тавсифлаш имконини берган;

ҳужайралардан глутатион моддасининг чиқиш тизимини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалардан Ф-5-06 рақамли «Баъзи бир биорегуляторларнинг таъсир механизмини ўрганиш» илмий лойиҳасида (2012–2016) ҳужайралар ва органелларага биорегулятор моддаларнинг таъсирини таҳлил қилишда ҳамда биорегулятор моддаларнинг организмга таъсир механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 20 ноябрдаги ФТА-02-11/1122-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши биорегулятор моддаларнинг организмга таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган.