OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шомуратов Шавкат Абдуганиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2018

Шомуратов Шавкат Абдуганиевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шомуратов Шавкат Абдуганиевичнинг  

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пролонгацияланган таъсирли силга қарши препаратларни молекуляр конструкциялаш ва уларнинг биологик хусусиятларини ўрганиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/К17.

Илмий маслаҳатчи: Тўраев Аббосхон Собирхонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Мавлянов Саидмухтар Максудович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахмонбердиев Гаппар Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Сыров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: карбоксиметилцеллюлоза ва полигалактурон кислотасини изониазид, этамбутол ва рифампицин препаратлари билан молекуляр конструкциялаш орқали силга қарши пролонгацияланган самарали таъсир этувчи препаратлар яратишдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

белгиланган молекуляр параметр ва физик-кимёвий хусусиятларга эга карбоксиметилцеллюлоза ва полигалактурон кислотаси ҳосилаларини олиш усуллари ишлаб чиқилган;

карбоксиметилцеллюлоза ва полигалактурон кислотасини силга қарши препаратлар билан модификациялаш имконини берувчи реакцион фаол диальдегид ҳосилалари олинган;

карбоксиметилцеллюлоза ва полигалактурон кислотаси асосида макромолекула занжири бўйлаб изониазид, этамбутол ва рифампицин препаратлари тутувчи силга қарши макромолекуляр доривор системалар синтез қилинган;

макромолекуляр системаларнинг силга қарши фаоллигини уларнинг молекуляр кўрсаткичларига (полимер-ташувчининг табиати ва молекуляр массаси, таъсир этувчи моддалар миқдори ва бошқа) боғлиқлиги аниқланган;

макромолекула занжири бўйлаб силга қарши бир неча препаратлар тутувчи, организмга ножўя таъсири кам ва узоқ вақт самарали таъсир этувчи дори воситаларини яратиш мумкинлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Силга қарши узоқ вақт таъсир кўрсатувчи препаратларни молекуляр конструкциялаш, уларнинг тузилиши ва фаоллигини аниқлаш, улар асосида янги препаратлар яратишбўйича олинган илмий натижалар асосида:

макромолекула занжирида силга қарши препаратлар тутувчи янги самарали доривор воситаси фармацевтика саноати корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзфармсаноат» ДАКнинг 2017 йил 7 ноябрдаги МД-06/3100-1-сон маълумотномаси). Натижада давомий таъсир қилувчи, ножўя таъсири кам «Биомайрин» препаратини ишлаб чиқариш ва сил касаллигини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

сил касалига қарши Биомайрин дори воситасини клиник синовларини ўтказиш учун «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУКнинг ижобий хулоса олинган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУКнинг 2017 йил 27 ноябрдаги 29/03-1655-сон маълумотномаси; 3 та серияда №010317, №020317 ва №030317). Натижада силга қарши пролонгацияланган таъсирли, ножўя таъсири кам бўлган янги препарат яратиш имконини берган;

ишлаб чиқилган молекуляр конструкциялаш усулларидан янги пролонгацияланган дори воситалари олишда фойдаланилган (Коджаэли университетининг (Туркия) 2017 йил 22 январдаги маълумотномаси). Натижада таъсир вақти узайтирилган ва ножўя таъсири кам бўлган антибактерил макромолекуляр системалар олиш имконини берган;

полисахаридларни модификациялаш ва олинган ҳосилаларининг молекуляр кўрсаткичларини аниқлаш натижаларидан 10 дан ортиқ хорижий етакчи илмий журналларда янги модификацияланган бирикмаларни олиш ҳамда уларнинг молекуляр кўрсаткичлари ва структурасини аниқлашда фойдаланилган (Journal of Catalysis, 2015, V. 330. ResearchGate, IF-7,27; Protection of Metals and Physical Chemistry of Surfaces, 2013, V 49, Issue 7, ResearchGate, IF-0,66; Polymer Journal, 2011, Vol. 33 Issue 1, ResearchGate, IF-1,38; Russian Journal of General Chemistry 2015. V. 85, ResearchGate, IF-0.553; ва бошқалар). Натижалар модификацияланган полисахаридларнинг макромолекуляр параметрларини аниқлаш имконини берган;

молекуляр конструкциялаш усуллари ­– «Биофтизоэтам» ва «Биомайрин» пепаратларидан А11-Т059 рақамли «Маҳалий хомашёлар асосида олинган янги ўсимлик ва синтетик иммуномодуляторлар полифункционал хоссаларининг тадқиқоти» мавзусидаги лойиҳада синтетик ва ўсимлик препаратларининг экспериментал ҳайвонлар иммунологик кўрсаткичларига таъсирини тадқиқ этишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлиги 2017 йил 24 ноябрдаги ФТК-0313/864-cон маълумотномаси). Натижалар синтетик ва ўсимликлар асосида олинган қатор препаратларнинг экспериментал ҳайвонлар иммун системасига таъсирини аниқлаш имконини берган.