OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рўзиев Икром Эргашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2018

Рўзиев Икром Эргашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рўзиев Икром Эргашевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Унумдорлиги паст, суғориладиган бўз тупроқлардан унумли фойдаланиш омиллари», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qx146.

Илмий раҳбар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Ўразматов Назир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига учраган, унумдорлиги паст, суғориладиган бўз тупроқлар шароитида ғўза билан эгат оралатиб ҳамкор экилганда юқори ҳосил ва иқтисодий самара берадиган экинларни танлаш, етиштириш ва экинларни  ҳамкор экишнинг тупроқ хоссаларига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор янги деҳқончилик тизимида ирригация эрозиясига учраган, унумдорлиги паст, суғориладиган бўз тупроқлар шароитида ғўза билан эгат оралатиб ҳамкор экилганда ҳосилдорликни оширадиган ва юқори самарадорликни таъминлайдиган, шу билан бирга тупроқ унумдорлигини яхшилайдиган мақбул экин турлари аниқланган;

ғўзани бошқа экинлар билан ҳамкор экин экишнинг тупроқнинг агрокимёвий ва агрофизикавий хоссаларига таъсири аниқланган;

ғўзани ерёнғоқ, соя ва бошқа экинлар билан ҳамкор экилганда қўлланилган минерал ўғитлар, сув ва бошқа табиий омиллардан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши исботланган;

ғўзани бошқа экинлар билан ҳамкор экишнинг кўсаклар очилиши, бир дона кўсакдаги пахта вазни, пахта ҳосили, биринчи терим салмоғи ҳамда толанинг сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига учраган, унумдорлиги паст, бўз тупроқлари шароитида ғўзани бошқа экинлар билан эгат оралатиб ҳамкор экиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

экинларни ҳамкор экиш бўйича «Унумдорлиги паст ерлардан унумли фойдаланиш омиллари» бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2017 йил 17 апрелда 05/03-02-532-рақам билан рўйхатдан ўтган). Мазкур тавсиянома Андижон вилояти фермер хўжаликларида ғўза экиладиган майдонларда пахтага қўшимча ҳамкор экинлар ҳосилини етиштиришда қўлланма сифатида ҳизмат қилган;

ғўза билан ҳамкор экиш учун мақбул экин турларини етиштириш технологияси Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги фермер хўжаликларида жами 99 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 07/20-19-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжаликларида иқтисодий самарадорлик ўртача 10-15 фоизга, рентабеллик даражаси 18-20 фоизга ошишига эришилган.