OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Шаҳриёр Эгамназаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2018

Ахмедов Шаҳриёр Эгамназаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Шаҳриёр Эгамназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё воҳаси тупроқ-иқлим шароитларида дефляцион жараёнлар, уларга қарши курашишнинг назарий ва амалий аҳамияти», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx81.

Илмий раҳбар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Турабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида шамол эрозиясига қарши кураш орқали тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уни унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш, юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш агротехник тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор шамол эрозиясидан Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Деҳқонобод ва Чироқчи туманлари шамол эрозиясидан зарарланмаслиги, Қамаши, Ғузор, Қарши, Нишон туманлари шамол эрозиясидан ўртача зарарланиши ва Муборак, Миришкор, Косон ва қисман Касби туманлари кучли зарарланиши аниқланган;

дефляция жараёнлари рўй берадиган суғориладиган тақирсимон тупроқларнинг генетик-морфологик кўрсаткичи, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари ҳамда мелиоратив ҳолати аниқланган;

кучли шамол эрозиясига учрайдиган ҳудудларда кулис учун экилган оқ жўхори ва кунгабоқарнинг тупроқ ва ғўзани шамол эрозиясидан ҳимоя қилиши илмий асосланган;

шамол эрозиясига учрайдиган ҳудудлардаги тақирсимон тупроқлар шароитида ғўзани парваришлашнинг мақбул агротехникаси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида шамол эрозиясига қарши агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

тақирсимон тупроқларда шамол эрозиясига қарши кулис (тўсиқ) сифатида оқ жўхори экиб, унинг тезлигини камайтириш ҳамда тупроқ ва ғўзани ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган агротехник тадбирлар 2014­­­–2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги «Илк орзулар маҳсули», «Имконият даражасида» ва «Чироқчи равнақ-бахт»  фермер хўжаликларида жами 80 гектар пахта майдонига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 02/20-582-сон маълумотномаси). Шамол эрозиясидан ҳимоя қилиниши натижасида пахта ҳосилдорлиги 4-5 центнерга ортган;

шамол эрозиясига қарши кулис (тўсиқ) сифатида кунгабоқар экини экиб тупроқ ва ғўзани ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган агротехник тадбирлар Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги «Холматов Жуманиёз», «Зоҳид Жахонгирович» фермер хўжаликларида жами 45 гектар пахта майдонига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 02/20-582-сон маълумотномаси). Натижада кулислар орасидаги микроиқлим мақбуллашган, тупроқ намлиги яхшиланган, суғориш суви тежалган ва гектаридан 4-5 центнергача қўшимча пахта ҳосили олинган.