OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зокирова Соҳиба Мухторалиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2018

Зокирова Соҳиба Мухторалиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зокирова Соҳиба Мухторалиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Тиллар тадқиқида контрастив лингвистика илмий парадигмасининг ўрни», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва комьютер тилшунослиги.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil222.

Илмий раҳбар: Ҳакимов Мухаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Умархўжаев Мухтор Эшонхўжаевич, филология фанлари доктори, профессор; Бердалиев Абдували, филология фанлари доктори, профессор (Тожикистон).

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон жаҳон тиллари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: контрастив лингвистиканинг назарий ва амалий масалаларининг тадрижий такомилини асослаш, тиллар тадқиқида контрастив лингвистика илмий парадигмаси хусусиятларини ёритишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

контрастив лингвистика структурасида конгруэнтлик, эквивалентлик, лакунарлик, конвергенция, дивергенция, поливергенция ҳодисаларининг интралингвистик ва компаративистик табиати далилланган;

контрастив лингвистика парадигмасида фонетик-фонологик белгиларига кўра конгруэнт бўлган сўзлар ўз мазмунини сақлаши билан бирга семантик жиҳатдан ўзаро бир-бирига яқин бўлиши, тамоман янги маъно касб этиши, зид маънода бўлиши исботланган;

қисман эквивалентлик парадигмаси таркибида конвергенция ва дивергенция билан бир қаторда поливергенция ҳодисаси мавжудлиги аниқланган;

контрастив лингвистикада эквивалентлик даражаларидан бири сифатида лакунарлик ҳодисаси ажратилган ҳамда бу категориянинг уникалия назарияси асоси эканлиги асосланган;

фонетик, лексик-семантик, морфем-морфологик ва синтактик бирликларнинг зидланувчи контраст белгилари аниқланган;

тил бирликларининг контраст зидланиши оламнинг лингвистик манзарасининг ранг-баранглиги, турли тил эгаларининг миллий маданияти ҳамда дунёқараши натижаси бўлган лингвомаданий хусусиятларидан келиб чиқиши аниқланган.

IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тиллар тадқиқида контрастив лингвистика илмий парадигмасининг ўрнини тадқиқ этиш асосида:

контрастив лингвистикага оид конгруэнтлик ва эквивалентлик, эквивалентсиз лексика, лакунарлик ва лакунар бирлик сингари тушунчалар А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 89-03-2473-сон маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланма, услубий кўрсатмалар ва уларнинг аудиокитоб шаклидаги нусхаларида қўлланилган терминлар изоҳининг илмийлиги ҳамда мукаммаллигига эришилган;

тадқиқотда қўлланилган акцент, билингвизм, грамматик маъно, интонация, изофа, миллатлараро алоқа тили, қариндош тиллар, сема сингари тушунчалардан «Ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар мухтасар луғати»да фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 89-03-3307-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг ўзбек тилидаги қисми контрастив лингвистикага оид терминлар билан бойитилган, терминлар изоҳи мукаммаллашган;

хулосалар асосида «Ўзбек ва тожик тилларидаги қисман конгруэнт сўзлар луғати» яратилган (Фарғона давлат университети кенгашининг 2017 йил 30 ноябрдаги 4-сон баённомаси). Натижада тожик тили йўналиши талабалари ва ўқувчиларининг ўзбек орфографияси ва орфоэпиясидаги хатолар олдини олишга эришилган;

тадқиқотнинг маданий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий алоқаларнинг тил материалларида намоён бўлиши хусусидаги хулосаларидан вилоят телерадиокомпаниясининг «Олтин ҳалқа» кўрсатуви, «Сўз сеҳри», «Армуғон» радиоэшиттиришлари сценарийларини тузишда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 12-01/3-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.