OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рустамова Дилрабохон Абдурахимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2018

Рустамова Дилрабохон Абдурахимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рустамова Дилрабохон Абдурахимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метафорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва комьютер тилшунослиги.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil109.

Илмий раҳбар: Шаҳабитдинова Шоҳида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори; Юсупова Шоира Батировна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: эвфемизация ҳодисасининг метафорик усулда ҳосил қилиниши ва унинг когнитив аспектини тадқиқ қилишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

одатдаги ифодалар билан эвфемик воситалар ўртасидаги градуал зидланишлар фонида метафорик эвфемизациянинг атовчи ва ифодаловчи турлари аниқланган;

денотатив – объектга боғлиқ ҳамда коннотатив – муносабатга боғлиқ метафоризациянинг эвфемизациядаги миллий, маданий ва семантик хусусиятлари кўрсатилган;

миллатлараро ва этник мулоқот вазиятида эвфемизациянинг олам лисоний манзарасидаги ўрни, ифода воситаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш малакасини ўстиришдаги роли, метафорик усуллари, ҳосил бўлишининг ўхшашлик ва фарқлилик диалектикаси натижаси бўлган когнитив асослари очиб берилган;

миллий-маданий стереотиплар ва метафоризациянинг зоҳиран боғлиқ ва яқин бўлмаган сўзларни ўзаро системавий муносабатларга киритишдек муносабати, метафорик эвфемизацияда миллий-маданий тасаввурларнинг роли кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

метафорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспекти тадқиқига оид асосий хулосалар Италиянинг Пиза университети ва “Компьютер Лингвистикаси Лабораторияси” ҳамкорлигидаги  тил корпусини тузиш бўйича олиб борилган “PAISA” номли давлат грантида  фойдаланилган (Пиза университетининг 2016 йил 14 декабрдаги маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган тил корпусига кирган бирликларнинг миллий-маданий тавсифи янада бойиган;

диссертация тадқиқига оид асосий хулосалардан эвфемизацияда кишиларнинг борлиқ ва воқеликка муносабати уйғунлиги ва метафорик, метонимик, синекдохик, функционимик, киноявий асослардаги эвфемизация усулларини нутқда қўлланилиш ўзига хос жиҳатларини тавсифлашда Андижон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида олиб борилаётган А-1-126 рақамли “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компонентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” номли лойиҳанинг тилдан фойдаланиш малакасини таъминлаш қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 февралдаги 87-03-558-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий асосланишига ҳамда илмий материаллар билан таъминланишига эришилган;

тадқиқот натижалари ҳамда материалларидан Андижон вилоят телевидениесининг “Нафосат”, “Нафис санъат” (19.09.2017) кўрсатувида ҳамда “Ўзбек тили – давлат тили” (21.10.2017), “Ёш олималар”, “Шукрона” эшиттиришларида фойдаланилган (Андижон вилояти Телерадиокомпаниясининг 2018 йил 1 февралдаги 09/09-03-сон маълумотномаси). Натижада аёллар нутқ маданиятида табу ва эвфемизмлар ўрнининг ёритилиши кўрсатув ва эшиттиришлар мазмундорлигини оширишга хизмат қилган.