OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рустамов Дилшодбек Абдувахидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2018

Рустамов Дилшодбек Абдувахидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рустамов Дилшодбек Абдувахидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лексемалар миллий-маданий хосланган семемасининг лингвомаданий тадқиқи» 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва комьютер тилшунослиги.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil290.

Илмий раҳбар: Шаҳабитдинова Шоҳида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017Fil.05.02

Расмий оппонентлар: Ҳакимов Мухаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори; Саъдуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: турли системали тиллар лексемалари семантик структурасининг миллий маданий хосланганлигини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

лексемалар миллий-маданий хосланган семемаларининг тил эгалари маданий ҳаёти ҳамда миллий дунёқараши натижаси бўлган лингвомаданий хусусиятлари ва когнитив моҳияти асосланган;

семемаларнинг прагматик имкониятларини намоён этувчи миллий, когнитив жиҳатларини таъминловчи ментал, дискурс қурилишида лексема ўрнини белгиловчи маданий турлари аниқланган;

семемаларнинг миллий ва маданий фарқланиш омиллари аниқланган;

миллий-маданий хосланган семема маъноси нутқий, индивидуал ва окказионал характерга эга бўлиши, давр ўтиши билан ижтимоийлашуви натижасида лисоний сатҳга ўтиши асосланган, лисонийлашув босқичлари очиб берилган;

феъл туркумидаги миллий-маданий хосланган лексемаларнинг лисоний ва нутқий хусусиятлари дискурсив жиҳати ёритилган.

IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

лексемалар миллий-маданий хосланган семемасининг лингвомаданий тадқиқига оид асосий хулосалардан Италиянинг Пиза университети ва “Компьютер лингвистикаси лабораторияси” ҳамкорлигидаги  тил корпусини тузиш бўйича олиб борилган “PAISA” номли давлат грантида фойдаланилган (Пиза университетининг 2016 йил 14 декбрдаги маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган тил корпусига кирган бирликларнинг миллий-маданий тавсифи янада бойиган;

Италиянинг Пиза университети профессори Роберто Перонининг Пиза университети филология, адабиёт ва лингвистика факультети магистрантлари учун маърузаларида диссертациядаги миллий-маданий хосланган семемаларнинг когнитив структураси ҳақидаги материаллардан фойдаланилган (Пиза университетининг 2016 йил 15 декбрдаги маълумотномаси). Натижада маърузаларнинг илмий асосланганлиги  ва амалий унумдорлиги ортган;

лексемаларнинг миллий-маданий семемаларини фарқлаш заруриятини асослашда ҳамда феъл туркумини нутқий қўлланилишидаги ўзига хос жиҳатларни тавсифлашда Андижон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида олиб борилаётган А-1-126 рақамли “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компонентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” номли лойиҳанинг нутқий компетенцияни шакллантириш қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 декбрдаги 89-03-3396-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий асосланишига ҳамда илмий материаллар билан таъминланишига эришилган.