OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Маматов Мамаджан Аҳмаджановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2018

Маматов Мамаджан Аҳмаджановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Маматов Мамаджан Аҳмаджановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тасаввуф таълимотининг тарихий-фалсафий моҳияти», 09.00.03–Фалсафа тарихи, 07.00.04–Диншунослик.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fal11.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ислом университети, DSc.27.06.2017.Tar/F/Fil.14.01.

Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Аҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шодиев Рустам, фалсафа фанлари доктори, профессор, Астанақулов Икромиддин, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади: тасаввуф таълимотининг тарихий-фалсафий моҳияти, унинг ислом маданияти ва цивилизацияси тараққиётида тутган ўрни, ундаги юксак маънавий ва диний-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган ғояларнинг моҳиятини очиб бериш, шу асосда тасаввуф таълимотидаги позитив тажрибалардан самарали фойдаланишнинг ижтимоий усулларини яратишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тасаввуф таълимотининг тарихий-маданий, фалсафий детерминантлари таърифларини ишлаб чиқиш;

онтологик омиллари ва мифологик манбаларини аниқлаш;

тарихий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан умуминсоний қадриятга айланган диний мерос эканини асослаш;

тасаввуф таълимотининг генезиси ҳамда маънавий ҳаётда тутган ўрни ва хусусиятларини кўрсатиш;

тасаввуф таълимотида дунёқараш концепциясини аниқлаш;

сўфиёна ва ўзга дунёқараш шаклларининг ўзаро боғлиқлигини очиш, табиатга, инсонга ва жамиятга маънавий, диний-фалсафий муносабатни синергетика фанининг ўз-ўзини ташкиллаш, ночизиқлилик, бифуркация, флуктуация, аттракторлар, хаосдан тартибланишга, диссипатив ҳолат ва унга қайтиш омиллари асосида тасаввуф таълимоти моҳиятини фалсафий нуқтаи назардан асослаш;

Марказий Осиёдаги тариқатлар шаклланишининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий-маданий сабаблари таҳлили асосида улардаги ортодоксал ислом ва тасаввуф таълимотининг ўзаро муносабатлари тарихи ва ҳозирги ҳолатини ёритиш;

ёшларда юксак маънавият кўникмаларини шакллантиришда жаҳон ҳамжамияти томонидан орттирилган тажрибаларни умумлаштириш, умуминсоний ва миллий илмий-фалсафий ва диний қадриятлар асосида фуқаролик жамияти қуришнинг долзарб масалалар ечимига йўналтирилган фаолиятни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Машҳур сўфийлар ҳаёти, ижоди ва меросларини тадқиқ этишга оид таклиф ва тавсиялар буюк муҳаддис Абу Исо Термизийнинг бой илмий-фалсафий меросини ўрганиш ва хотирасини абадийлаштиришда фойдаланилган. Диссертациядаги мумтоз тасаввуфнинг тарихий-фалсафий моҳиятини кенг оммага етказиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш тўғрисидаги хулосалар асосида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси қошида гуруҳ тузилиб, аҳоли ўртасида маъруза ва суҳбатлар ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 1 декабрдаги 6136-сон маълумотномаси). Натижада илмий ишдаги таклиф ва мулоҳазалар оммавий маънавий-маърифий тадбирларни диний бағрикенглик тамойилларига мос равишда ишлаб чиқилишига хизмат қилган;

тасаввуф таълимотининг тарихий-фалсафий моҳиятини ўрганиш принциплари ва унинг замонавий концепцияси, сўфийликда комил инсон шахсини шакллантиришда устоз-шогирд муносабатларидаги қатъий интизом, тарбия босқичлари ҳақидаги илмий янгиликлар «Ўзбекистон» телеканалининг кўрсатувлари орқали ёритилган; илмий-амалий тавсиялар «Ҳидоят сари», «Навоий олами», «Муносабат», «Суҳбатдош» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 26 июлдаги 05-35/3300-сон ва «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2016 йил 12 майдаги маълумотномалари). Натижада республикада диний муносабатларни консолидациялаштирувчи конструктив институтларнинг шаклланишига ҳамда ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг мустаҳкамланишига эришилган;

тасаввуф тарихида юз берган зиддиятлар бугунги кунда ҳам рўй бераётгани ҳамда эътиқод масалаларида маънавий тарбия ва тарғибот ишларининг янги усуллари тўғрисидаги илмий натижалар ва ундаги фактологик материаллардан «Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш», «Раҳбар маънавияти: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги инновация лойиҳаларининг амалга оширилишида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2017 йил 26 июлдаги 01/02-593-сон маълумотномаси). Натижада ушбу назарий таклифлар Ўзбекистон Республикасида миллий маънавият концепциясини халқаро демократик стандартлар асосида ишлаб чиқилиши ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ҳозирги замон талабларига мос равишда амалга ошириш имконини берган;

сўфийлар, шоирлар, олимларнинг сўфийлик тарихидаги муносиб ўринлари тўғрисидаги илмий натижалардан «Миллий ғоянинг инновацион тарғибот технологиялари ва ёшларни ахборот-психологик хуружлардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари», «Миллий ғоя тарихи ва назарияси» номли бакалаврлар учун ўқув-услубий қўлланмада, «Мафкуравий жараёнларнинг миллий ўзликка салбий таъсирининг олдини олиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида хрестоматияни тайёрлаш ва чоп этиш» мавзусидаги инновация лойиҳасининг амалга оширилишида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 майдаги 07/1-318-сонли баёни 1, 13-бандлари, 2016 йил 7 майдаги 90-сонли баёни 7-банди, 2016 йил 23 мартдаги 43-сонли баёнининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 24 май 232-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари онгига байналмилаллик, диний бағрикенглик, ақидавий плюрализм, мультикультурализм ғояларини сингдириш имконини берган;

ёшлар диний ва маънавий тарбиясига оид илмий таклифлар ва мулоҳазалардан «Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти», «Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид» мавзуларида ўтказилган оммавий тадбирларда, брошюра ва тарқатма материалларида кенг фойдаланилган («Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2016 йил 28 ноябрдаги 12-13/2553-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ўртасида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирларни илмий асосда йўлга қўйишга ва сифатини оширишга, ўсиб келаётган авлодни диний бағрикенглик, маънавий поклик, жамиятимизда ҳукм сураётган тинч, осойишта ҳаёт учун шукроналик ва огоҳлик руҳида тарбиялашга ҳамда комил инсон образини шакллантиришга эришилган.