OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джандуллаева Мунавара Сапарбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Джандуллаева Мунавара Сапарбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джандуллаева Мунавара Сапарбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий минерал ва техноген хомашёлар асосида қурилиш қоришмаси билан илашиш мустаҳкамлиги яхшиланган силикат ғишт таркибларини ва олиш технологиясини асослаш», 02.00.15–Силикат ва қийин эрувчан нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т255.

Илмий раҳбар: Атакузиев Темуржон Азим ўғли, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Арифов Пўлат Арифович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида қурилиш қоришмаси билан илашиш мустаҳкамлиги яхшиланган силикат ғишт олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дистиллер суспензия шламлари, оҳакни сўндириш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар, карбонатли хомашёларнинг қолдиғи каби сода саноатининг қаттиқ чиқиндиларини микротўлдирувчи сифатида силикат ғишт ишлаб чиқаришда қўллаш мумкинлиги исботланган;

силикат ғиштнинг цемент қоришмаси билан илашиш мустаҳкамлигининг ошишига карбонатли сода заводи қаттиқ чиқиндиларини сақловчи силикат ғишт билан цемент клинкерининг кальций алюминатлари орасида, кальций гидроксиди билан кальций карбонатини мустаҳкам боғлайдиган кальций гидрокарбоалюминатларнинг 3CaO∙Al2O3∙CaCO3∙11H2O ҳосил бўлиши билан кечадиган кимёвий жараёнлар таъсир кўрсатиши аниқланган;

Кармана кони полиминерал туффит жинслари оҳакли эритмадан Ca(OH)2 ютиши бўйича юқори активликка эга бўлганлиги сабабли, уларни силикат ғиштлар ишлаб чиқаришда гидравлик актив қўшимчалар сифатида фойдаланиш бўйича илмий асослар ишлаб чиқилган;

оҳак-туффитли боғловчи асосида олинган силикат ғиштнинг қурилиш қоришмаси билан илашиш мустаҳкамлигининг ошиши силикат ғиштида, қоришма таркибидаги кальций гидроксидини мустаҳкам боғлайдиган қолдиқ актив кремнезем ва метакаолинитнинг мавжудлиги ва бунда ғишт юзасида ҳосил бўлаётган ҳосилаларнинг кристаллари ўсиши натижасида қоришма билан силикат ғишт адгезияси ошиши аниқланган;

сода заводининг қаттиқ чиқиндиларини сақловчи композицион оҳак-кремнеземли боғловчилар ва оҳак-туффитли боғловчилар асосида юқори қурилиш-техник хоссаларга эга бўлган силикат ғиштларнинг таркиблари ва олиш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий минерал ва техноген хомашёлар асосида қурилиш қоришмаси билан илашиш мустаҳкамлиги яхшиланган силикат ғишт олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

cода заводи қаттиқ чиқиндилари билан оҳак-кремнеземли боғловчи композицияси асосида силикат ғишт ишлаб чиқариш бўйича техник шартга ўзгартириш киритилган ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 379-2015). Натижада сода заводи қаттиқ чиқиндилари билан оҳак-кремнеземли боғловчи композицияси асосида силикат ғишт олиш имконини берган;

туффитларга термик ишлов бериш технологик жараёни «Қўшкўпир силикат ғишт заводи» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзқурилишматериалари» АЖнинг 2017 йил 27 октябрдаги ТМ-01/03-4179-сон маълумотномаси). Натижада силикат ғиштларнинг илашиш мустаҳкамлигини 2,5 баробарга ошириш имконини берган;

сода заводи қаттиқ чиқиндилари ва термик ишлов берилган туффитларни қўллаб силикат ғиштлар олиш технологияси «Ўзқурилишматериалари» АЖ тасаруфидаги корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзқурилишматериалари» АЖнинг 2017 йил 27 октябрдаги ТМ-01/03-4179-сон маълумотномаси). Натижада М150 ва М200 маркали қурилиш-техник хусусиятлари яхшиланган силикат ғиштларини ишлаб чиқариш имконини берган.