OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халилов Равшанжон Муратджановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Халилов Равшанжон Муратджановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халилов Равшанжон Муратджановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Fabaceae ва Apiaceae оиласига мансуб ўсимлик турларидан флавоноидлар ва терпеноидлар асосида дори воситаларининг субстанцияларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/T198.

Илмий маслаҳатчи: Маматханов Ахматхон Умарханович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Сагдуллаев Баходир Тохирович, техника фанлари доктори; Кариева Ёқут Саидкаримовна, фармацевтика фанлари доктори; Гафуров Махмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: жигарни ҳимояловчи ва сафро ҳайдовчи «Фланорин», «Лемарин», гипоазотемик таъсирга эга «Цинарозид» субстанцияларини олиш технологияларини яратиш, антипростатик таъсирга эга «Ферулен» субстанциясини олиш технологиясини такомиллаштириш ҳамда паррандачиликда қўллаш учун озуқага қўшимчаларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

флавоноидларга бой экстракт олиш имконини берувчи, аввал хомашёни ёт моддалардан тозалаш учун сув ёрдамида, сўнгра Pseudosophora alopecuroides илдизларидан флавоноидларни ажратиб олиш учун танланган экстрагент спирт билан кетма-кет экстракция қилиш усули ишлаб чиқилган;

суюқ – суюқ экстракция усулида экстрагентларнинг қутблилигини ўзгартириб маҳсулотларни қисмларга ажратиш ва сув-спиртли экстрактнинг яшил рангини йўқотиш имкониятлари исботланган;

Ammothamnus Lehmannii илдизларининг флавоноидлари асосидаги лемарин воситаси субстанциясини олишнинг саноат технологияси яратилган;

юқори унум билан бир хил сифатга эга маҳсулот олиш имконини берувчи, Ferula varia ер устки қисмидан олинган экстрактни тозалаш ва цинарозид субстанциясини кристаллашнинг оптимал шароитлари аниқланган;

ферулен субстанциясини қисқартирилган технология асосида олиш учун сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларини силикагелда хроматографик усулда тозалаш ва тўлдирувчи қўшиш билан қуритиш талаблари аниқланган;

Ferula tenuisecta илдизларининг сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирлари асосида паррандаларнинг тухум қўйишини тезлаштирувчи «Pano-25», «Panoroot-50», «Panoroot-98» озуқага қўшимчалари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тадқиқот объектларидан субстанциялар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Фланорин» субстанциясини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (29.01.2010, № IAP 04077). Илмий тадқиқот натижаси жигар касалликларини даволаш учун янги дори воситасини яратиш имконини берган;

«Цинарозид»  субстанциясини ишлаб чиқариш технологияси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (31.12.2013, № IAP 04785). Натижада гипоазотемик таъсирга эга дориларни республикада локализация қилиш имконияти яратилган;

«Ферулен» препаратининг простата безининг аденомаси ва ракини даволаш хусусиятига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (30.05.2014, № IAP 04871). Илмий изланиш натижаси шу турдаги синтетик дори воситаларига нисбатан безарар бўлган табиий антипростатик дори воситасини яратиш имконини берган;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ферулен», «Цинарозид» ва «Фланорин» дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун руҳсат этилган («Ўзфармсаноат» АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги МД-06/3073-сон маълумотномаси). Натижада мазкур препаратларнинг тайёр дори шакллари «NIKA PHARM» корхонасида ишлаб чиқариш имконини берган;

«Рanoroot-50» озуқага қўшимчаси учун корхона стандарти ишлаб чиқилган ва «OʻZSTANDART AGENTLIGI» томонидан 112/000604-сон билан рўйхатга олинган (Ts 03535440 - 016:2013). Илмий тадқиқот натижасида паррандачилик соҳасида қўлланиладиган озуқага қўшимчаларни Франциянинг «LATOXAN» фирмасига экспорт қилиш имконини берган.