OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қурбонов Абдулла Рухуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Қурбонов Абдулла Рухуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қурбонов Абдулла Рухуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида африка лаққа балиғини (Clarias gariepinus) етиштиришнинг биологик ва технологик асослари», 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx74.

Илмий раҳбар: Аширов Муродилла Эшонкулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017Qx/V.12.02.

Расмий оппонентлар: Холмирзаев Дўстмухаммад, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рузиев Рахмонқул Истамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида лаққасимонлар (Clariidae) оиласига мансуб африка лаққа балиғини интродукция қилиш, балиқ чавоқларини етиштириш, балиқ маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳамда биологик ва технологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон худудида африка лаққасини йил фаслларига боғлиқ ҳолда маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва шароитга мослашиш хусусиятлари аниқланган;

турли технологик шароитларда ушбу турга кирувчи балиқнинг жинсий етилиши, пуштдорлиги, эмбрионал ривожланиши, гормонлардан фойдаланиб сунъий кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган;

йиртқич тур ҳисобланган африка лаққасини сунъий шароитда озиқлантиришнинг мувофиқлаштирилган рецепти ишлаб чиқилган;

сунъий ҳавзаларда африка лаққасини етиштиришнинг жадал технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон шароитида африка лаққа балиғини етиштиришнинг биологик ва технологик асослари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:

африка лаққа балиғини етиштириш бўйича «Истиқболли балиқ турларини етиштириш» тавсияномаси ишлаб чиқилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2017 йил 6 декабрдаги 03/221-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома африка лаққа балиғини интродукция қилиш, ушбу турни етиштиришнинг биологик, технологик асослари ва маҳсулдорлик хусусиятларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

балиқларни маҳаллий шароитда сунъий урчитиш, тўла қийматли озиқлантириш, парваришлаш ва ўстириш технологиялари Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжаликларида, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Нукусбалиқ» қўшма корхонасида ҳамда Тўрткўл туманидаги «Антиқа» фермер хўжалигида жорий этилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2017 йил 6 декабрдаги 03/222-сон маълумотномаси). Бунда африка лаққасини 100 м2 сув ҳавзасида жадал ўстириш ҳисобига балиқларнинг анъанавий технологияда ўстиришга нисбатан самарадорликни 13 фоизга ошириш имконини берган.