OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Улуғбек Қамарбековичнинг фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Ахмедов Улуғбек Қамарбековичнинг фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Улуғбек Қамарбековичнинг

фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисод фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Iqt90.

Илмий раҳбари: Беркинов Бозорбой, иқтисод фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.

Расмий оппонентлар:Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жумаев Отабек Толибович,иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи:  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожланишини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аҳоли зич яшовчи ҳудудларда уй хўжаликларида ер ресурсларидан йил давомида оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи экинларни экиш орқали хўжалик фаолиятини ривожлантириш ва даромадларини ошириш йўллари асосланган;

уй хўжаликлари билан инфратузилма муассасалари ўртасида фьючерс шартномалари асосида иқтисодий муносабатларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ресурслар билан таъминлаш ва қайта ишлаш соҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;

уй хўжаликларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг прогноз вариантларини ишлаб чиқиш асосида, уни таъминлаш йўллари ва аҳоли истеъмолидан ортиқча маҳсулотларни экспорт қилиш ҳисобига унинг ҳажмини ошириш имкониятлари асослаб берилган;

уй хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини (кичик цех, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш қурилмалари) ташкил этишни молиявий қўллаб-қувватлаш (имтиёзли кредитлар) йўлларини кенгайтириш, шунингдек мулкий жавобгарлик (субсидиар) тамойилларига ўтиш асосида хўжалик манфаатларини ҳимоя қилиш ва жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш юзасидан:

аҳоли зич яшовчи ҳудудларда уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ва даромадларини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги № 03/15-4855-сон маълумотнома) амалиётга жорий этилган. Мазкур таклифлар доирасида уй хўжаликларида қорамол, қўй ва паррандалар парвариши учун қўшимча имкониятлар яратиш, шунингдек такрорий экинлар экиш ва бир йилда камида икки марта ҳосил олиш ҳисобига битта деҳқон хўжалиги даромади ўртача 4,1 млн. сўмни ташкил қилган;

қишлоқ жойларидаги уй хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасалари билан ўзаро иқтисодий муносабатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги № 03/15-4855-сон маълумотнома) амалиётга жорий этилган. Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида уй хўжаликларига минерал ўғит ва кимёвий препаратлар ҳамда суғориш суви етказиб бериш ҳажми 8-12 фоизга кўпайди, уларда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг янги каналларини очилиши ҳисобига экспорт ҳажми 5-7 фоизга ошириш имкониятини яратган;

уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириб бериш учун фьючерс шартномалари тузиш ҳамда қишлоқ аҳолиси учун кичик кредитлар бериш йўлларини кенгайтириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги № 03/15-4855-сон маълумотнома) амалиётга жорий этилган. Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этилиши деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат хариди ва қайта ишлаш эҳтиёжлари учун харид қилиш шартномалари умумий қийматининг 7-9 фоизга ошишини таъминлаган.