OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рўзимуродов Жалол Тўрабековичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Рўзимуродов Жалол Тўрабековичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рўзимуродов Жалол Тўрабековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марганец билан ионли имплантацияланган кремнийнинг магнит ва транспорт хоссалари», 01.04.09–Магнит ҳодисалари физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM75.

Илмий раҳбар: Қуводинқов Облоқул Қувандиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.29.08.2017. FM.02.04.

Расмий оппонентлар: Мукимов Комил Мукимович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ўсаров Ўктам Труатович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ионлар имплантацияси усули билан легирланган кучли компенсирланган монокристалл кремнийда ферромагнит ҳолатни ҳосил қилиш, юқори спинли магнит нанокластерлардаги алмашинув таъсирлашув табиатини ва уларнинг ток транспортига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

марганец ионлари имплантация қилинган кремний таркибида асосан марганец ионларидан ташкил топган нанокластерлар мавжуд бўлган, ферромагнит хоссали, кучли компенсирланган кремний олиш мумкинлиги кўрсатилган;

кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналари марганец билан ионли легирланганда юқори спинли магнит нанокластерлар ҳосил бўлиши аниқланган;

кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида хона ҳароратида ферромагнетизмнинг мавжуд бўлиши аниқланган;

кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналарида магнит нанокластерлар билан боғлиқ бўлган мусбат магнитоқаршилик, магнит қаршилик кинетикаси ва гистерезиси аниқланган;

кучли компенсирланган Si<B,Mn> намуналаридаги ферромагнит хусусиятни пайдо қилувчи нанокластерлар ичида магнит табиатли киришмалар орасида ва кластерлараро алмашинув таъсир модели таклиф этилган;

намуналарда заряд ташувчилар транспортига юқори спинли нанокластерларнинг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ионлар имплантацияси усули билан олинган Si<B,Mn> намуналарининг сирт морфологиясини ўрганиш ва магнит ҳамда электрофизик хоссаларини тадқиқ қилиш асосида:

кучли компенсирланган кремний Si<B,Mn> намуналаридаги марганецнинг юқори спин ҳолати модели II.9.1.3-рақамли «Физические свойства нанокристаллических и низкоразмерных магнетиков» (2010–2012) лойиҳасида магнит наноструктуралари спин ҳолати моделини қуришда қўлланилган (Россия ФА Сибирь бўлими Физика институтининг 2017 йил 25 декабрдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш металл/кремний планар наностуктураларда ўтиш гуруҳи металлари силидцидларининг магнит хоссалари ва фаза шаклланиши жарёнларини аниқлаш имконини берган;

кучли компенсирланган кремний Si<B,Mn> намуналарида магнит нанокластерлар билан боғлиқ бўлган мусбат магнитоқаршилик, магнит қаршилик кинетикаси ва гистерезиси пайдо бўлишига олиб келувчи намуналарни олиш технологияси ва режимлари N06-02-16604- рақамли «Магнитные, магнитотранспортные и магнитоптические свойства разбавленных магнитных полупроводников и мультислоев» (2006–2008) лойиҳасида имплантация дозасини ва куйдириш режимини танлашда қўлланилган (Москва давлат университетининг 2017 йил 19 декабрдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Si:Mn намуналарини олиш технологияси режимларини тўғри танлаш имконини берган;

марганец магнит нанокластерларидаги билвосита алмашинув таъсирлашуви мавжудлиги ва назарий модели ҳамда магнитланиш ва магнит кластерлар концентрациялари қийматлари «The project of the Ukrainian State program Nanotechnologies and nanomaterials» лойиҳаси доирасидаги «Research of resonance excitation of evanescent waves in periodic nanostructures made of semiconductors and superconductors» (2010–2014) лойиҳасида яримўтказгичлар ва ўта ўтказгичлардаги даврий наноструктураларда сўнувчи тўлқинларни уйғотиш жараёнини тадқиқ қилишда қўлланилган (Украина ФА Радиоастрономия институтининг 2017 йил 26 декабрдаги 237-687/20-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши марганецнинг магнит нанокластерлари спин ҳолатининг ва кластер ичидаги алмашинув таъсирлашувининг даврий наноструктураларда сўнувчи тўлқинларни резонансли уйғотишдаги таъсирини аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини берган;

Si<B,Mn> намуналари марганец билан ионли легирланганда юқори спинли магнит нанокластерлар ҳосил бўлиши, магнит қаршилик, аниқланган магнит қаршилик кинетикаси ва гистерезиси ва уларнинг электрофизик ва магнит хоссаларига доир ўлчаш натижалари  ҳамда Mn+2, Mn+4 типдаги юқори спинли магнит нанокластерлардаги алмашинув таъсирлашувлари моделлари Ф2-ФҚ-0-47339, Ф2-015-рақамли «Квант ўлчамли наноструктуралар физикаси» (2012–2016) фундаментал лойиҳасида нанокластерларда сочилиш механизмларини таҳлил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республика Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 декабрдаги ФТА–02-11/1282-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши юқори спинли ва катта латерал ютишга эга бўлган нанокластерли яримўтказгичлар олиш ва уларнинг қўлланилиш соҳаларини топиш бўйича нанокластерларнинг ток ташиш характерига таъсири жараёнларини аниқлаш имконини берган.