OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Холова Дилором Шарифовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2018

Холова Дилором Шарифовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Холова Дилором Шарифовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипофиз нофаол аденомаларини (ГНА) даволашда Д2-рецепторлари агонистларининг аҳамиятини баҳолаш», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib193.

Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Қамардиновна, тиббиёт фанлари доктори; Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмалар ўсишини таъминловчи омилларни ҳамда уларни даволашда ишлатиладиган Д2-рецепторлари агонистларининг самарадорлигини баҳолаш орқали гипофиз нофаол аденомалари ривожланишининг клиник, гормонал ва визуализацион хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гипофиз нофаол аденомалари ривожланишида полиморф апоптоз маркёрлари - ФНО-α, р53, bcl-2 ҳамда ангиогенез маркёрлари – VEGF ва унинг рецептори – VEGFR–2нинг хусусиятлари очиб берилган;

гипофиз нофаол аденомаларини даволашда Д2-рецепторлари агонистлари, яъни каберголиннинг касалликнинг клиник кечиши, ўсма ўлчамлари ҳамда апоптоз ва ангиогенез кўрсаткичларига таъсир механизми исботланган;

гипофиз нофаол аденомаларини даволашда Д2-рецепторлари агонистларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги ҳамда клиник амалиётда  самарали тартибда даволаш тизимининг тартиби ишлаб чиқилган;

касалликни ташхислашда магнитли резонанс томографик текширув натижалари клиник ва гормонал кўрсаткичлар ҳамда апоптоз ва ангиогенез омилларини баҳолаш орқали гипофиз нофаол аденомалари даволаш тартибининг натижалари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гипофиз нофаол аденомаларини (ГНА) даволашда Д2-рецепторлари агонистларининг аҳамиятини баҳолаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маълумотлар базаси компьютер дастури кўринишида «Гипофизнинг нофаол аденомаси (ГНА) мавжуд беморларни истиқболли кузатиш регистри» ишлаб чиқилган (гувоҳнома №BGU 00334) ҳамда 1 июнь 2016 йилда рўйхатдан ўтказилган;

«Гипофиз нофаол аденомаларини кузатиш, ташхислаш ва даволаш тартиби» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 декабрдаги 8н-р\184-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма гипофиз нофал аденомалари билан хасталанган беморларни эрта ташхислашда нейроэндокрин ва генетик хусусиятларни исботлаш ҳамда касалликнинг даволаш тартибини амалга оширишга имкон берган;

гипофиз нофаол аденомаларини даволашда Д2-рецепторлари агонистларининг аҳамиятини баҳолаш ва касаллик асоратларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари эндокринология диспансерида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 декабрдаги 8Н-з\56-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши хасталикни даволаш самарадорлигини ошириб, касалликнинг тарқалишини камайтириб, касаллик туфайли ногиронликни олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишини таъминлаган.