OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Олтиев Азим Тўйқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2018

Олтиев Азим Тўйқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Олтиев Азим Тўйқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғларни переэтерификациялаш хомашёларининг захирасини кенгайтириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т260.

Илмий раҳбар: Мажидов Каҳрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов  Азимжон  Нормўминович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Ўзпахтаёғ» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соя ва пахта мойларидан самарали фойдаланиб переэтерификацияланган ёғлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва хомашё базасини кенгайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта ва соя мойи аралашмаларини фракциялаб салат мойи ва пальмитин олиш учун фракцияланилаётган купаждаги дезодорацияланган пахта мойи, дезодорацияланган соя мойи, рафинацияланмаган соя мойи купажининг 50:44:6 нисбатини қўллаш исботланган;

фракциялаш жараёнини тезлаштириш билан бирга олинадиган фракциялаш маҳсулотларининг, хусусан салат ва пахта-соя пальмитинининг ёғ кислоталари нисбатини талабга мувофиқ мутаносиблаштириш мақсадида рафинацияланмаган соя мойини қўллаш асосланган;

фракциялаш жараёнида олинган пахта-соя пальмитини ва пахта-соя салат мойини переэтерификицияланган ёғлар ишлаб чиқаришда ёғли асос таркиби сифатида фойдаланиш аниқланган;

переэтерификацияланган ёғлар ишлаб чиқариш технологиясида пахта-соя пальмитини ва пахта-салат мойларини қўллаш натижасида ω-6:ω-3 ёғ кислоталари зарурий мутаносиблигини таъминлаш исботланган;

маҳаллий хомашёлар асосида переэтерификацияланган ёғлар олиш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Переэтерификацияланган ёғлар ишлаб чиқариш учун хомашё турларини кенгайтириш бўйича олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш асосида:

пахта ва соя мойларини фракциялаш жараёнини жадаллаштириш технологиясига «Тошкент ёғ-мой комбинати» акционерлик жамиятида технологик йўриқнома ишлаб чиқилган (TSh 86-13/2009, ТИ.27.04.2012 й). Натижада фракциялаш жараёнини интенсивлаштириш имконини берган;

переэтерификацияланган ёғлар ишлаб чиқариш технологияси  «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган  («Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг 2017  йил 18 октябрдаги ГП/2-2313-сон маълумотномаси). Натижада ω-6 ва ω-3 ёғ кислоталари билан бойитилган пахта-соя пальмитинидан сифатли переэтерификацияланган ёғ олиш имконини  берган;

пахтамойинифракциялаш жараёнини жадаллаштириш ва олинадиган пальмитин асосида маргарин ишлаб чиқариш технологияси «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган  («Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг 2017 йил 18 октябрдаги ГП/2-2313-сон маълумотномаси). Натижада маълум учглицерид таркибли ёғларни аралаштириш, переэтерификациялаш натижасида олинган ёғли асослар ёрдамида маргарин маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берган.