OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джураева Нафиса Раджабовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2018

Джураева Нафиса Раджабовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джураева Нафиса Раджабовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдой муртагини қўллаб, мақсадли ўсимлик-ёғ аралашмаларини олиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Т38.

Илмий раҳбар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Серкаев Қамариддин Пардаевич,техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқорибиопотенциалга эга ёғсизлантирилмаган буғдой муртаги унини қўллаб, мақсадли ўсимлик-ёғ аралашмалари олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

буғдой муртаги асосида ўсимлик-ёғ композит аралашмалари таркиби яратилган;

маргарин туридаги эмульсион ёғли тизимларда буғдой муртаги маҳсулоти унини қўллаш эмульсия турғунлигини ошириши ва маҳсулотнинг консистенциясига ижобий таъсири аниқланган;

сувсиз ёғ-мойларга қўшиб термик ишлов бериш натижасида микробиологик кўрсаткичлар ва ферментлар фаоллиги бўйича буғдой муртаги унини ўсимлик-ёғ аралашмалари таркибида стабиллаштиришнинг технологик усули ишлаб чиқилган;

сувсиз ўсимлик-ёғ композит аралашмалари таркибида буғдой муртаги маҳсулоти унини қўллаш уларнинг функционал хусусиятларини кучайтириши аниқланган;

буғдой муртаги маҳсулотидан фойдаланиб ўсимлик-ёғ композит аралашмалари ишлаб чиқаришда ва уни қўллашда уч факторли математик дифференцияланган таҳлиллар ўтказилиб, технологик ечимлари асосланган;

буғдой муртаги уни қўшилган сувсиз ўсимлик-ёғ композит аралашмалари асосида нон-булка, қандолат ва бошқа унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсимлик-ёғ композит аралашмаларини тайёрлаш ва уларни унли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўллаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:

«Тошкент ёғ-мой комбинати»да ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилган буғдой муртаги уни қўшилган ўсимлик-ёғ композицияларни қўллаб  қатламли хамир ишлаб чиқаришга ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs19819331-03:2014). Натижада бу буғдой муртаги уни қўшилган ўсимлик-ёғ композицияларидан қатламли хамир ишлаб чиқариш имконини берган; 

буғдой муртаги уни қўшилган ўсимлик-ёғ композицияларидан қатламли хамир ишлаб чиқаришга технологик йўриқнома «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТИ-19819331-03:2014). Натижада бу қатламли хамир сифатини назорат этиш ва уни ишлаб чиқаришдаги асосий хомашёлар сарфини 11% камайтириш имконини берган;

буғдой муртаги уни қўшилган ўсимлик-ёғ композициялари олиш ва уларни унли маҳсулотлар рецептураси таркибида анъанавий ёғ-мойлар ўрнида қўллаш технологияси «Бухородонмаҳсулотлари» АК тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» акционерлик компаниясининг 2017 йил 9 ноябрдаги 13-12/311-2064-сон маълумотномаси). Натижада бу ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, тайёр маҳсулот сифатини ошириш, шунингдек, асосий хомашёлар сарфини қисқартириш ва тайёр маҳсулот чиқишининг ошиши ҳисобидан умумий харажатларнинг 37% гача камайтириш имконини берган.