OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдурахимова Азиза Уразалиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2018

Абдурахимова Азиза Уразалиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдурахимова Азиза Уразалиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қаттиқ жисм-қаттиқ жисм аралашмаларини уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш учун самарали қурилма яратиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т256.

Илмий раҳбар: Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Баракаев Нусрат Раджабович, техника фанлари доктори, доцент; Рахмонов Тоир Зоирович,техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Ўзбеккимёмашзаводи» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: уч фазали мавҳум қайнаш қатламда «қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» ҳар хил жинсли аралашмани ажратиш усули ва қурилмасини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясида «мева-пўст» аралашмасини ажратиш ва мевани ювиш учун «эрлифт» эффектга эга уч фазали мавҳум қатлами аниқланган;

уч фазали мавҳум қайнаш қатламда мавҳум қайнаш бошланиш wпс ва учиб чиқиш wун тезликларини ҳисоблаш учун умумлаштирувчи юқори аниқликка эга формулалар яратилган;

босимни бир зумда пасайтириш усулида тозаланган мева ва чексиз юпқа кўринишдаги пўстнинг физик-механик хоссалари аниқланиб, бир вақтда уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш, ювиш ва чўктириш жараёнининг физик модели ишлаб чиқилган;

оқим ўтишининг осциллирланган режимни ҳосил қилувчи секцияланган тақсимловчи панжаранинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

«мева-пўст» аралашмасини уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш жараёни учун усул ва қурилма яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» турли жинсли аралашмани уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Асептик усулда консерваланган сабзавот пюрелари»га техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 20155874-01:2016 112/005974-сон билан Давлат рўйхатига киритилган). Натижада илдиз мевалардан саноат миқёсида кимёвий таркибини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда пюре олиш имконини берган;

«қаттиқ жисм-қаттиқ жисм» аралашмани уч фазали мавҳум қайнаш қатламда ажратиш учун мўлжалланган аппарат «Ўзбеккимёмашзаводи» АЖда жорий қилинган («Ўзбеккимёмашзаводи» АЖнинг 2018 йил 9 январдаги 08/12-023-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш, ювиш ва чўктириш жараёнларини битта аппаратда олиб бориш имконини берган;

яратилган гидроклассификатор асосида асептик усулида консерваланган сабзавот пюреларини олиш технологияси «Xiva-Oazis» МЧЖда жорий қилинган («Ўзбеккимёмаш заводи» АЖнинг 2018 йил 9 январдаги 08/12-023-сон маълумотномаси). Натижада технологик жараён иқтисодий самарадорлигини 25%га ошириш имконини берган.