OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алматова Дилоромхон Саидахроровнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2018

Алматова Дилоромхон Саидахроровнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алматова Дилоромхон Саидахроровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:Минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этишни такомиллаштириш”, 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт, 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSс/Iqt82.

Илмий маслаҳатчи: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори; Қаюмов Абдухаким Абдухамидович, география фанлари доктори, профессор; Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси  Банк молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минтақаларда тадбиркорлик субъектларининг инвестиция фаолиятини ривожлантириш, салоҳиятли инвесторлар ва бозор инфратузилмаси объектларининг ўзаро интеграциясини таъминлашга асосланган ташкилий – иқтисодий механизм  ишлаб чиқилган;

минтақаларда тадбиркорлик субъектлари инвестицион фаолиятининг ривожланиш даражасини ва жозибадорлигини рейтинг баҳолаш асосида аниқлаш мезони  таклиф этилган;

минтақа инновацион фаолиятини молиявий томондан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик капиталини жалб этишни кенгайтириш бўйича қўшимча инвестициялардан фойдаланиш таклифлари ишлаб чиқилган;

минтақаларда тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда молиявий-иқтисодий рискларни ҳисобга олиш ҳамда уларни баҳолаш зарурлиги асослаб берилган;

минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини инновацион омиллар (кластерлар, логистик марказлар ва технопарклар) ҳисобига барқарор ривожлантириш ҳамда уларнинг инвестиция фаоллигини ошириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;

кўп омилли эконометрик моделларни қўллаш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятидаги инвестиция даражаси ва хўжалик фаолияти натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар асослаб берилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвестициялар жалб қилишни фаоллаштириш юзасидан  ишлаб  чиқилган  услубий  ва амалий таклифлар асосида:

минтақаларда инновацион фаолиятни молиявий томондан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик капиталини жалб этишни кенгайтириш тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига таъминланиши асосланган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги БС-2-4/20-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида минтақалардаги инвестицион ва инновацион жараёнлар самарадорлигини оширишнинг молиялаштириш манбаларини кенгайтириш, улар тузилмасини такомиллаштириш ҳамда маблағларни инновацион жараённинг барча иштирокчиларига оқилона тақсимлаш имкониятини берадиган молиявий воситалардан фойдаланиш усулларини такомиллаштиришга эришилган.

минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг инвестицион жозибадорлигини аниқлашнинг рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш асосида инвестиция самарадорлигини иқтисодиётдаги тутган ўрни ва таъсирига баҳо берилди (Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги БС-2-4/20-10-сон маълумотномаси). Бу эса минтақаларда тадбиркорлик субъектларининг инвестицион-инновацион фаолиятини ривожлантириш, ҳар бир минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасини интеграл кўрсаткичлар орқали баҳолаш, инвестиция омилини иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш имконини берган;

минтақаларда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рискини баҳолаш усуллари  (молиявий-иқтисодий, ижтимоий, техник, экологик жиҳатлар) ҳисобига  истиқболли лойиҳаларнинг инвестицион самарадорлигини оширишга эришилган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги БС-2-4/20-10-сони маълумотномаси). Бу эса минтақаларда тадбиркорлик субъектларининг инновацион лойиҳаларини инвестиция билан таъминлаш соҳасидаги фаолиятнинг самарадорлигини ошириш ҳамда экспортга етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш, улар маҳсулотларини жаҳондаги ва минтақадаги янги бозорларга олиб чиқишда кўмаклашиш имконини берган;

минтақалар инвестицион жозибадорлигини аниқлашнинг рейтинг баҳолаш тизими тадбиркор-фермер хўжаликлари фаолиятида инвестиция жалб қилиш самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги 3248-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги аниқланиб, уларнинг кўрсаткичлари асосида минтақалар салоҳияти баҳоланди ва тегишли интеграл кўрсаткичлар бўйича ҳар бир вилоятнинг ўрни аниқланган;

минтақадаги инновацион тизим учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш усуллари ёрдамида тадбиркорлик субъектларининг инвестицион фаоллигини оширишнинг минтақавий омилларини ҳисобга олиш йўналишлари баҳоланди (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги 3248-сон маълумотномаси). Мазкур усуллар ёрдамида эса минтақалар тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолияти учун зарурий инвестициялар ҳажми ҳамда минтақавий ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимларининг ресурс имкониятлари билан илмий‑техник ривожланиш дастурлари мутаносиблигини таъминлашда чизиқли дастурлашнинг иқтисодий‑математик модели ишлаб чиқилди. Бу усуллар тадбиркорлик субъектларида инвестицион фаолликни оширишнинг минтақавий омилларини баҳолашга хизмат қилган.