OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимова Индира Игорьевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2018

Рахимова Индира Игорьевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимова Индира Игорьевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компьютер ўйинларига тобеликнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Psi13.

Илмий раҳбар: Нишонова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, доцент; Зокиров Алишер Акбарович, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил ёшдаги ўқувчилар компьютер ўйинларига тобелигининг психологик хусусиятларини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли ёшдаги компьютер ўйинларига тобе ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлари, оилавий муносабатлари, мотивацион соҳаси хусусиятлари ва уларнинг тобелик даражалари очиб берилган;

кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар, ўсмир ва илк ўспиринлар компьютер ўйинларига тобелигининг мотивацион ва муҳитга мослашув хусусиятлари, оилавий муносабатларнинг ижобий муҳит, хавотирлик, низолашувчанлик каби таъсир этувчи омиллари аниқланган;

ўқувчиларнинг компьютер ўйинларга тобелиги профилактикаси ва коррекциясига доир компьютер ўйинларига тобелик психокоррекцияси дастури ҳамда мактаб психологлари, ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқилган;

компьютер ўйинларига тобеликнинг индивидуал ҳамда ижтимоий-психологик хусусиятлари яхлит тизими шакллантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Компьютер ўйинларига тобеликнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

ўқувчиларнинг компьютер ўйинларига тобелик даража ва ёш хусусиятларига доир назарий тавсиялар асосида вояга етмаганлар, ота-оналар билан ишлаш жараёнида тобелик даража ва ёшга оид хусусиятларидан сензитив даврни белгилаб бериш масаласига тааллуқли бўлган мавзуларда маърузалар ўтказишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-02-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда компьютер ўйинларига тобелик муаммоси борасидаги маънавий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган;

ўқувчиларнинг компьютер ўйинларига тобелигининг мотивацион ва муҳитга мослашув хусусиятлари, оилавий муносабатлардаги  хавотирлик, низолашувчанлик, кемтиклик, душманлик омиларининг таъсири психологлар томонидан фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-02-сон маълумотномаси). Олинган натижалар  компьютер ўйинларига тобеликни индивидуал ва ижтимоий психологик хусусиятларини аниқлашга, услубий асосларини ривожлантиришга имкон берган;

шахслараро муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳамда оиладаги муносабатларни яхшилашга асосланган тавсиялар ва ишлаб чиқилган психокоррекцион дастур Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида жорий этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-02-сон маълумотномаси). Психокоррекцион дастурни жорий этилиши психологлар болаларда компьютер ўйинларига тобеликни бартараф этиш жараёнида янада самарали натижаларга эришишни таъминлашга хизмат қилган;

компьютер ўйинларига тобе шахслар билан коррекцион ишни ташкил қилиш назарий-концептуал ва услубий асослари Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти коллежлари ўқитувчилари ҳамда ота-оналарга ўқувчиларнинг компьютер ўйинларига тобелигининг психологик хусусиятларини аниқлашга, компьютер ўйинларига тобе ўқувчиларни ташхислаш ва уларни бартараф этиш бўйича психокоррекцион дастурлари орқали педагогик-психологик жиҳатларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 мартдаги 89-03-745-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсифнома ва тадқиқот натижалари ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда психологларга компьютер ўйинларига тобеликни ташхислаш ҳамда уни коррекциялаш жараёнида самарали натижага эришишда муҳим манба сифатида хизмат қилган.