OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сотиболдиева Сарвиноз Рузиевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 yan 2018

Сотиболдиева Сарвиноз Рузиевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сотиболдиева Сарвиноз Рузиевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий форс романчилиги (жанр эволюцияси ва бадиий маҳорат)», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil40.

Илмий маслаҳатчи: Куранбеков Ахмадкул, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Имомназаров Мухаммад Султанович, филология фанлари доктори, профессор; Жумаев Ҳамроқул филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Қудратилла Самадович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шакл ва мазмун жиҳатидан мунтазам ўзгаришда бўлган замонавий форс романчилигини қиёсий таҳлил қилиш орқали жанр динамикасини таъминловчи тамойилларни аниқлаш ва унда муҳим ўрин тутган ёзувчиларнинг бадиий маҳоратини  манбалар асосида ёритиб беришдан иборат.  

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

замонавий форс романининг жанр эволюцияси  қиёсий-типологик ва тарихий-маданий аспектда таҳлил этилиб, ХIХ асрнинг охиридан ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигигача бўлган тараққиёт йўли ишлаб чиқилган;  

ХХ асрда ижод қилган эронлик ёзувчиларнинг романларини таҳлил этиш асносида миллий анъаналар ва жаҳон романчилик тажрибалари, замонавий оқим ва йўналишларнинг ёзувчи ижодий методига таъсири жараёни далилланган;

замонавий форс романчилигида халқ оғзаки ижоди намуналари, достонлар, муқаддас китоблар ва диний мавзудаги қиссалар, миф ва асотирлар, мумтоз адабиётга хос поэтик анъаналар аниқланган;

роман жанрини белгилашда, мавзу ва образлар талқини, роман поэтикасини юзага чиқарувчи компонентлар танловида ёзувчи ниятининг ҳал қилувчи омиллардан бири сифатида юзага чиқиши исботланган;

замонавий форс романчилигида ижтимоий, тарихий, тарихий-автобиографик, тарихий-биографик, тарихий-сиёсий, хотира роман, хат роман каби жанр турлари ва “график роман”нинг мавзулар кўлами ва поэтикаси асослаб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий форс романчилиги, жанр эволюцияси, бадиий маҳоратнинг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:

замонавий форс романларининг миллий илдизлари бўйича олинган илмий-назарий натижалар ОТ–Ф8-027 рақамли «Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг  2017 йил 18 октябрдаги ФТА-02-11/909-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши форс романчилигининг шаклланишида муҳим манба бўлган халқ оғзаки жанрлари, романчиликнинг фалсафий-эстетик асослари, форс мумтоз адабиёти, достончилик анъаналарига муносабат, адабий таъсир, бадиий нутқ поэтикаси, анъана ва новаторлик, бадиият илмининг ёзувчи бадиий маҳоратини очишдаги ўрнини аниқлашга хизмат қилган;

ХХ асрнинг сўнгги чораги ва ХХI аср бошларида форс романчилиги тараққиёти, янги номларнинг илмий муомалага киритилганлигига оид тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистондаги Эрон маданият марказида форс-ўзбек адабий алоқалари доирасида ташкил этилган илмий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Эрон Ислом Республикаси элчихонасининг 2017 йил 7 октябрдаги маълумотномаси). Мазкур тадқиқотга тортилган эронлик ёзувчиларнинг ижоди жаҳон адабиёти  намояндаларининг ижодий фаолиятини ёритишга асос бўлган;

замонавий форс романчилигининг тараққиёт хусусиятлари, Аҳмад Маҳмуд, Маҳмуд Давлатободий, Шаҳрнуш Порсипур, Муҳаммад Козим Мазиноний сингари ёзувчиларнинг асарларига бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телерадиоканалида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУКнинг давлат унитар корхонаси, 2017 йил 20 октябрдаги 04-27-сон маълумотномаси). Тадқиқотга тортилган ўзбек ва форс романларида кўтарилган умумбашарий муаммолар, уларнинг мавзулар кўлами, бугунги романларнинг жанр табиати ҳақидаги маълумотлар «Бедорлик» туркум эшиттиришларини тайёрланишида манба бўлиб хизмат қилган;

тадқиқотнинг Навоий “Хамса”сига киритилган достонларда роман жанрига хос сюжет, муаммо, образлар тизими, бадиий тафаккурнинг мавжудлиги ва достонларнинг туркумлашиш ҳодисаси замонавий романнинг туғилиши учун асосий миллий омил бўлганлиги ҳақидаги муҳим назарий хулосаларидан Самарқанд давлат университети “Навоий музейи” ноёб объекти илмий-амалий лабораториясида фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2017 йил 22 ноябрдаги №3041-03-сон маълумотномаси). Айни илмий натижанинг қўлланилиши жаҳон навоийшунослигининг янги қирраларини баҳолаш имконини берган.